ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДАН ҚОЛМАСИН

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига 2025 йил 5 март ҳолатига Оқдарё тумани аҳолисидан 838 та мурожаат келиб тушган. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 480 тa, яъни 37 фоизга камайган. Шундан 253 та (39.16%) мурожаат ижобий ҳал этилган. 236 та мурожаатларга ҳуқуқий тушунтириш берилган, 2 таси узоқ муддатли назоратга олинган, 132 тасига тушунтириш берилган, 2 таси рад этилган, 5 таси кўрмасдан қолдирилган, 15 таси тугатилган, 1 таси маълумот учун, 192 та мурожаатлар тегишли давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда. 128 та такрорий равишда мурожаатлар келиб тушган.

Энг кўп мурожаат Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Оқдарё тумани бўлими (96 та), Мажбурий ижро бюроси Оқдарё тумани бўлими (72 та), Оқдарётумангаз газ корхонаси (56 та), Оқдарё туман ички ишлар бўлими (42 та), Оқдарё туман ҳокимлиги (39 та), Оқдарё тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази (22 та), Оқдарё туман прокуратураси (21 та), Оқдарё туман солиқ инспекцияси (20 та), Оқдарё туман электр таъминоти корхонаси (15 та) ва Оқдарё туман тиббиёт бирлашмаси (14 та) ташкилотлар билан боғлиқ йўналишлар энг кўп кўтарилган.

Шунингдек, ушбу даврда Оқдарё тумани аҳолисидан жамоавий характердаги 9 та мурожаат тушган бўлиб, 1 таси ҳал этилган. Энг кўп мурожаат Авазали маҳалласидан (3 та), Пахтаобод маҳалласидан (2 та), Янгиқўрғон маҳалласидан (2 та) ва Наврўз маҳалласидан (1 та) келиб тушган.

Бундай мурожаатларда асосан, электр тармоқлари объектларини (сим устун, трансформатор пункти ва бошқалар) қуриш, таъмирлаш, ўзгартириш, маҳалла ички йўлларини қуриш, таъмирлаш, шағаллаштириш, асфальтлаш, фирибгарлик тўғрисида хабар, таълим соҳаси ходими хатти-ҳаракатлари, маҳаллий ҳокимликлар фаолиятидан норозилик, ер майдонини (участкасини) ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва қонунга зид фойдаланиш билан боғлиқ масалалар кўтарилган.

Бундан ташқари, Оқдарё туманида судья хатти-ҳаракатлари, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази, ҳоким ёрдамчилари, мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари, соғлиқни сақлаш соҳаси ходими хатти-ҳаракатлари, газ тармоғи ходими хатти-ҳаракатлари, ички ишлар ходими хатти-ҳаракатлари, электр таъминоти ходимлари хатти-ҳаракатлари ҳамда Соғлиқни сақлаш соҳаси ходими хатти-ҳаракатларидан норозиликлар юқори даражада эканлигини айтиб ўтиш лозим.

Мурожаатда кўтарилган муаммоларни ижобий ҳал этиш даражаси ташкилотлар кесимида: 

- Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Оқдарё тумани бўлими 96 та мурожаатдан 59 таси (61.5%);

- Мажбурий ижро бюроси Оқдарё тумани бўлими 72 та мурожаатдан 21 таси (29%); 

- Оқдарё туман ҳокимлиги 39 та мурожаатдан 3 таси (8%); 

- Оқдарё туман солиқ инспекцияси 20 та мурожаатдан 7 таси (35%); 

- Оқдарё туман ички ишлар бўлими 42 та мурожаатдан 5 таси (12%); 

- "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази 22 та мурожаатдан 4 таси (18%); 

- Оқдарё туман электр таъминоти корхонаси 15 та мурожаатдан 3 таси (20%) энг паст кўрсаткичларни қайд этмоқда.

Мисол учун, "Самарқанд сув таъминоти" АЖ Оқдарё туман бўлимига туман аҳолиси томонидан жами 6 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларни биронтаси ҳам ижобий ҳал этилмаганлиги аниқланди.

Маҳаллий даражада ҳал этилиши мумкин бўлган масалалар вақтида кўриб чиқилмаслиги оқибатида республика даражасидаги раҳбарлар, шу жумладан Давлат раҳбари қабулини ташкил этиш сўровлари келиб тушишда давом этмоқда.

2025 йилнинг 1 январидан 1 март кунига қадар вилоят аҳолисидан Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналарига раҳбарлар шахсий қабулини сўраб 10 та, шу жумладан, Президент қабули сўрови масаласида 1 та мурожаат келиб тушган.

Муаммолар жойларда ўз ечимини топмаганлиги туфайли жорий йил давомида Оқдарё туманида яшовчи 4 нафар фуқаро 4 та масала бўйича Тошкент шаҳрига бориб, Президент Халқ қабулхонасига мурожаат топширган.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳудуддан Тошкент шаҳрига ташриф буюрганлар Оқдарё туманидан (3 тага) ташриф буюрувчилар сони ортган.

Туман секторлар кесимида:

1-сектор ҳудудидан жами 244 та мурожаат келиб тушган. Шундан 64 таси ижобий ҳал қилинган, 63 тасига ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал этилган, 28 тасига тушунтириш берилган, 1 таси рад этилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган, 63 та мурожаат тегишли давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўрганиб чиқилмоқда. 

2-сектор ҳудудидан жами 183 та мурожаат келиб тушган. Шундан 49 таси ижобий ҳал қилинган, 60 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 1 таси узоқ муддатли назоратга олинган, 30 тасига тушунтириш берилган, 43 та мурожаат тегишли давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўрганиб чиқилмоқда. 

3-сектор ҳудудидан жами 233 та мурожаат келиб тушган. Шундан 84 таси ижобий ҳал қилинган, 51 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 1 таси узоқ муддатли назоратга олинган, 35 тасига тушунтириш берилган, 1 таси рад этилган, 2 таси кўрмасдан қолдирилган, 58 та мурожаат тегишли давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўрганиб чиқилмоқда. 

4-сектор ҳудудидан жами 178 та мурожаат келиб тушган. Шундан 56 таси ижобий ҳал қилинган, 48 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 32 тасига тушунтириш берилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган, 39 та мурожаат тегишли давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

Маҳаллалар кесимида:  

1-сектор ҳудудидаги, - Мустақиллик (55 та), Янгиобод (59 та), Кумушкент (46 та), Гўзалкент (18 та), Оқдарё (18 та), З.М.Бобур (14 та), Пичоқчи (21 та), Лойиш (28 та), 2-сектор ҳудудидаги, Дахбет (35 та), Бошдархон (23 та), Пўлатдархон (23 та), Пахтаобод (21 та), А.Навоий (15 та), Чорбоғ (13 та), Тараққиёт (18 та), Бозоржой (18 та), Олчинтепа (11 та).  

3-сектор ҳудудидаги, Ойтамғали (23 та), Янгиқишлоқ (23 та), Янгиқўрғон (41 та), А.Темур (25 та), Ўзбекистон (16 та), Янгиҳаёт (18 та), Турон (12 та), Галаравот (23 та), Суғончи (16 та), 

4-сектор ҳудудидаги, Зарафшон (26 та), Наврўз (40 та), Авазали (17 та), Примкент (25 та), Истиқлол (17 та), Миёнқол (12 та), Темирак (18 та), Узунқишлоқ (11 та), Учтепа (5 та) мурожаатлар келиб тушган.

- Сайёр қабуллар бўйича: 

Оқдарё туманида сектор раҳбарлари томонидан жорий йилнинг 2 март ҳолатига 32 маротаба сайёр қабуллар ўтказилиши лозим бўлсада, сектор раҳбарлари томонидан 19 маротаба сайёр қабуллар ўтказилган. 

Ушбу ўтказилган сайёр қабулларда 205 нафар фуқаролардан 209 та масалаларда мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 130 таси ижобий ҳал этилган, 31 таси ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал этилган, 11 тасига асосли тушунтириш берилган, 37 та мурожаатлар ўрганиш жараёнида қолмоқда.     

Оммавий сайёр қабулларда келиб тушган ва ижобий ҳал этилган мурожаатлар секторлар кесимида:

1-сектор 91 та масала, 52 таси қаноатлантирилган. 

2-сектор 58 та масала, 39 таси қаноатлантирилган. 

3-сектор 40 та масала, 23 таси қаноатлантирилган. 

4-сектор 20 та масала, 16 таси қаноатлантирилган.


Т.Муртазаев,

Ўзбекистон Республикаси 

Президентининг  Оқдарё  туман 

Халқ қабулхонаси мудири.