Инсон азиз - хотира муқаддас ЎЗ ҲАЁТИНИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИГА БАХШИДА ЭТГАН УСТОЗ

1955-1957 йиллар Самарқанд Давлат Жисмоний тарбия техникумида ўқиган.
1957-1959 йилларда Фарғона вилоятида таълим соҳасида ишлаган.
1960 йилда СамДУ тарих факультетига ўқишга кирган. Шу йиллар Оқдарё туманидаги 61-мактаб (ҳозирги 10-мактаб)да ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлаган.
1969-1972 йилларда Мавлум қишлоғидаги 62-мактаб (ҳозирги 9-мактаб)да илмий бўлим мудири бўлиб ишлаган.
1972 йилдан Ойтамғали қишлоғидаги 60-мактаб (ҳозирги 8-мактаб)да илмий бўлим мудири бўлиб ишлаган .
1979-1980 йилларда Пониқидаги ҳозирги 10-мактабда директор лавозимида ишлаган.
1980 йилдан 2001 йилгача 8-мактабда директор лавозимида ишлаб келган. Устоз Саттор Нуриддиновнинг мактаб директорлиги фаолияти давомида 8-мактаб нафақат туманда, балки вилоят ва республика миқёсида ҳам юқори поғоналарга кўтарилган эди. У киши ишбилармон раҳбар, тажрибали педагог ва фидойи устоз сифатида мактаб жамоасида, қолаверса, туманимиз халқи ўртасида юксак обрў-эътиборга эга инсон эди.
Кўп йиллик раҳбарлик лавозимида самарали меҳнат қилган С.Нуриддинов 2001-2002 йилларда 8-мактабдан нафақага чиқади. Нафақага чиққандан сўнг ҳам бу фидойи инсон туманимиз халқ таълими соҳасининг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида 2002 йилдан 2012 йилларгача туман Халқ Таълими бўлими қошидаги Нуронийлар жамғармаси раиси вазифасида самарали фаолият юритди.
Саттор Нуриддинов ўзининг бутун умрини туманимиз халқ таълимини ривожлантиришга бахшида этган жонкуяр инсон, фидойи устоз эди. Кўп йиллар давомида ўзи билан бир сафда туриб, ўқитувчилик касбини эъзозлаган турмуш ўртоғи Ойсултон Баҳромова билан 13 нафар фарзандларини вояга етказишиб, ўқимишли ва жамиятимиз корига ярайдиган намунали инсон қилиб тарбия қилишди. 31 нафар невара ва 30 нафар чевараларнинг севимли бобоси ва бувиси бўлишдек юксак бахтга эришдилар.
Минг афсуски, бешафқат ўлим жонкуяр устоз, меҳрибон ота Саттор Нуриддиновни орамиздан олиб кетди. Жорий йилнинг 23 март куни Саттор Нуриддинов табаррук 90 ёшида вафот этди. Марҳумнинг оила-азолари, туманимиз халқ таълими оғир жудоликка учради.
Яратгандан марҳумнинг руҳлари шод бўлиб, охиратлари обод бўлишини тилаб қоламиз ва оила-аъзолари ҳамда яқинларига оғир дамларда сабр-қаноат тилаймиз.
Устоз Саттор Нуриддиновнинг порлоқ хотираси у кишининг оила-аъзолари ва яқинлари қалбида мангу яшайди.
«Оқдарё овози» газетаси таҳририяти.
Мавзуга оид:

МИЁНКОЛНИНГ СЎЛИМ МАСКАНИ
- 18 ноя, 11:53

МИЁНКОЛНИНГ СЎЛИМ МАСКАНИ
- 05 ноя, 15:29

Тарихга бир назар
- 21 янв, 14:22