ТУМАН ҲОКИМИ НАЖМИДДИН СУЛАЙМОНОВНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ

Туманимиз кўзгуси ҳисобланган "Оқдарё овози" газетаси ўзининг шонли 90 йиллик юбилейини кутиб олар экан, халқимизнинг севимли газетаси бугунги кунда ўз фаолиятини такомиллаштириб бораётгани, жамиятимизнинг барча жабҳаларини қамраб олишга ҳаракат қилаётгани эътиборга лойиқдир. Шундай экан, оммавий ахборот воситасида хизмат қилаётган журналистларимиз зиммаларидаги масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этаяптилар, деб айта оламан.
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари
 ходимлари!
Сизларни туманимиз тараққиёти йўлида давлат ва жамоатчилик ташаббусларини матбуот саҳифаларида фаол тарғиб этилишида беназир ҳисса қўшиб келаётганликларингизни алоҳида эътироф этган ҳолда "Оқдарё овози" газетасининг шонли 90 йиллиги ҳамда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин дилдан муборакбод этиб, келгуси ишларингизда улкан ютуқлар тилаб қоламан.