Қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор бўлинг

Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди  
Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги 938-XII-сонли Қонунига қуйидагича ўзгартишлар ва қўшимча киритилди. Жумладан,15-модданинг матни қуйи-дагича таҳрирда баён этилмоқда:
"Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга тайинланади";
(Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги 938-XII-сонли Қонунига қуйидагича ўзгартишлар ва қўшимча киритилмасдан олдин 15-модданинг матни қуйидагича таҳрирда баён этилган эди. Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларга та-йинланади деб кўрсатилганди. Мазкур қонунга киритилган ўзгаришга асосан Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга ҳам ногиронлик пенсияси тайинланадиган ва тўланадиган  бўлди.) 
19-модданинг учинчи қисми "а" банди қуйидаги таҳрирда баён этилмоқда: 
"а) болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар 18 ёшга тўлмаган бўлса ёки 18 ёшдан катта бўлса, агар улар 18 ёшга тўлгунига қадар ногиронлиги бор бола бўлиб қолган бўлса. Бунда башарти, агар ака-укалар, опа-сингиллар ва набираларнинг меҳнатга қобилиятли ота-онаси бўлмаса";
(Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги 938-XII-сонли Қонунига қуйидагича ўзгартишлар ва қўшимча киритилмасдан олдин 19-модданинг учинчи қисми "а" банди қуйидагича таҳрирда баён этилган эди. Болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар 16 ёшга тўлмаган бўлса ёки 16 ёшдан катта бўлса ҳам 16 ёшга тўлмасдан ногирон бўлиб қолган бўлсалар. Бунда ака-укалар, опа-сингиллар ва набираларнинг меҳнатга қобилиятли ота-онаси бўлмаса; деб кўрсатилган эди ушбу қонунга киритилган ўзгаришга асосан боқувчисидан маҳрум бўлганлар фарзандлари 18 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлдилар.)
тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилмоқда:
"Таълим ташкилотларининг ўқувчилари ва талабалари ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга";
(тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилган эди ўқувчилар 18 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эгадирлар деб кўрсатилган эди. Мазкур қонунга киритилган ўзгартиришга асосан таълим ташкилотининг ўқувчилари ва талабалари 23 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлдилар.)
37-модда биринчи қисмининг "д" банди қу-йидаги таҳрирда баён этилмоқда:
"д). I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача бўлган, ногиронлиги бор болага, шунингдек (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт"; 
(37-модда биринчи қисмининг "д" банди қу-йидаги таҳрирда баён этилган эди д). I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт; Мазкур қонунга киритилган ўзгаришга асосан 18 ёшгача бўлган, ногиронлиги бор болага қараб турган давр ҳам меҳнат стажга қўшилади.) 
"ж" бандидаги "кўпи билан 3 йил" деган сўзлар "кўпи билан 6 йил" деган сўзлар билан алмаштирилди;
(Пенсияни ҳисоблашда бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 3 йил меҳнат стажига қўшилар эди; Мазкур қонунга киритилган ўзгаришга асосан эндиликда бола парвариш даври 6 йил меҳнат стажга қўшилади.) 
47-модда: Пенсия тайинлаш муддатлари бўлиб қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилди:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши муносабати билан чекловчи чоралар (карантин) жорий этилганда, агар фуқаролар чекловчи чоралар (карантин) даврида ёки улар тугатилгандан кейин пенсия тайинлашни сўраб бир ой ичида мурожаат қилган бўлса, уларга пенсия уни олиш ҳуқуқи юзага келган кундан эътиборан тайинланиши белгиланди.
Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 161-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 234-моддасининг бешинчи қисмидаги "уч йил" деган сўзлар "олти йил" деган сўзлар билан алмаштирилди.
234-модда. Бола икки ва уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун бериладиган таътиллар:  Болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътиллар меҳнат стажига лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан олти йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 234-моддасининг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилган эди. Болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътиллар меҳнат стажига лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан уч йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади. Мазкур қонунга киритилган ўзгаришга асосан аёлларнинг бола парвариши таътилида бўлган даври пенсиясини ҳисоблашда олти йил меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади) 
Х.Яхшибоев,
туман Юридик хизмат кўрсатиш
Маркази бош юрист консульти.