Инсон ва қонун ЯШИРИН ЦЕХ ФАОЛИЯТИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Суд мажлисида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган Озод Эгамов ўзининг кўрсатувида, ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, у "жувоз" аппаратини 2023 йил январь ойининг охирларидан буён ишлатиб келаётганлигини, у мазкур фаолиятни қонунга хилофлигини билганлигини, оилавий шароитида моддий етишмовчиликлар бўлганлиги учун ушбу ишни қилганлигини, ҳозирги кунда қилган ишидан пушаймонлигини, бошқа бундай ишларни такрорламаслигини, унинг оилавий шароити оғирлигини инобатга олиб, суддан унга нисбатан қонуний енгиллик беришликни билдириб баёнот берди.
Судланувчи Озод Эгамов, Ўзбекистон Республикаси ЖК 1862-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга нисбатан ҳар ойда ойлик иш ҳақидан 20 фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Х.РОЗИҚОВ,
Бош прокуратура ҳузуридаги
иқтисодий жиноятларга қарши кураш депaртаменти Оқдарё
туман бўлими бошлиғи,
адлия маслаҳатчиси.
Мавзуга оид:

Яширин цех фаолиятига чек қўйилди
- 20 апр, 11:38

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

суд ва ҳаёт
- 26 фев, 16:58