НИКОҲ ВА САЛТАНАТ

 “– Амирзодам, Ҳиротнинг аслзода  қизлари сизга мароқ билан кўз тикар эмишлар. Шундай баҳодир шоҳ, шундай кўҳлик йигит, шундай истеъдодли шоир ҳарамсиз бўйдоқ яшар эмишсиз. Ростми?
Бобур қип-қизариб ерга қаради-ю, бу тўғрида гап очилганидан озорланиб: 
– Ҳазрат бегим, рост,– деди.– Тақдиру насибим шундоқ бўлди. 
– Тақдирингиз энди оро топсин, амирзодам. Ҳиротда қолиб, Музаффар мирзога ини бўлинг. Сиз ҳам темурийзодалардансиз. Ҳиротдан сизга муносиб гўзалу оқила қизлар топайлик, тўй-томоша билан уйланинг. 
Музаффар мирзога ини бўлиш – унинг тарафдорига айланиш деган сўз эди. Бир вақтлар невараси Мўмин Мирзонинг ўлдирилишига сабаб бўлган Хадича бегим, эҳтимол, келажакда тўнғич ўғли Бадиуззамон мирзони ҳам йўқ қилиш ва кичик ўғли Музаффарни якка подшоҳга айлантириш мақсадидадир. Бобур унинг ўғлига ини бўлса, албатта, бегимнинг бу мақсадини амалга оширишга иштирок этиши керак...” 
Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романидан 
Мавзуга оид: