ЛИМОН ЕТИШТИРИШДА ТАВСИЯЛАР
Лимондан муттасил мўл ҳосил олиш учун талаб қилинадиган шароитлардан бири ўсиш шароитларини нав талабларига мос келтиришдан иборатдир.
Нав синаш ва ишлаб чиқариш тажрибаларда кўрсатишича, иссиқхоналарда ўстириш учун лимоннинг "Мир", "Первенес Узбекистана" ва "Вилли Франк" навлари жуда мос келади.
Ерни лимон ўтқазишга тайёрлаш
Лимон кўчатларини ўтқазиш учун иссиқхона тупроғи яхшилаб текисланади ҳамда 50-60 см чуқурликда ишланиши лозим. Бунда гектарига 60-80 т чириган гўнг, 600 кг суперфосфат ва 150 кг калийли ўғитлар солинади. Иссиқхонада лимон кўчатларини 3х4 м схемасида ўтқазиш маъқул. Кўчат ўтқазиш жойлари режалангандан кейин 60 см чуқурликда ўралар ковланади. Кўчат ўтқазиш пайтида ҳар қайси чуқурга яна 10-15 кг чириган гўнг, 100-150 г суперфосфат ва 50 г дан калий ўғитлари солинади. Илдизлари яхши ривожланган бир ва икки йиллик лимон кўчатларида 3- 4 тагача биринчи тартиб новдалар бўлиши, танасининг йўғониги 0,7-0,8 см, икки йилликларида эса иккинчи тартиб новдалари ва танасининг йўғонлиги камида 1 см бўлиши шарт.
Кузда лимон кўчати албатта илдизга илашган тупроғи билан бирга ўтқазилади, чунки акс ҳолда кўчатларнинг бир қисми қуриб қолиши мумкин. Ўтқазиш, шунингдек шох-шаббани қалинлаштирадиган ортиқча новдалар, шунингдек шикастланган илдизлари кесиб ташланади.
Кўчатлар чуқурларга қоқилган белги қозиқлар бўйича ўтқазиш учун экиш тахталари ёрдамида экилади. Бунда кўчатларнинг илдизи баъзи тупроқ юзасидан 2 см юқори бўлиши шарт. Кўчат ўтқазилгандан кейин ҳар қайси чуқурга бир челакдан сув қуйиб тупроғи зичланади. Сўнгра ҳар қайси қаторнинг икки томонидан 25-30 см қолдириб эгат олиб суғорилади.
Минерал ўғитлар ишлатилиши
Минерал ўғитлар икки муддатда - ярми февралда ва қолгани майнинг охири - июннинг бошларида (тугунчалар пайдо бўлганда) солинади. Шунингдек, лимон гўнг шарбати билан ҳам суғориб турилади. Бунда биринчиси лимон ўса бошлаш олдидан, иккинчиси гуллаш олдидан ва яна учинчиси тугунчалари тугилгандан кейин ҳамда меваларининг ўсиш даврида 20-25 кун оралатиб берилади. Гўнг шарбати сигир, қўй ва парранда гўнгидан (2:1:1 нисбатларда) иборат бўлиб, улар ариқ суви билан бирга суғориш эгатларига оқизилади. Ёз пайтида ўсимликлар гўнг шарбати билан кечқурун ва эрталабки соатларда суғорилади. Лимондан муттасил мўл ҳосил олиш учун дарахтларни меъёрида озиқлантириш, ўсиш ва ривожланишини таъминлаш учун кифоя қилмайди. Бунинг учун шох-шаббасини доимо парвариш қилиб туриш керак бўлади. Бунда унинг ўсиши тартибга солинади ва мева қилиши учун зарур бўлган новдалари дарахтнинг ёшига қараб сийраклатилади, чилпиб, бутаб турилади.
Иссиқхонадаги лимон новдалари февраль охири ёки март ойи бошларида ўса бошлайди. Бу об-ҳаво шароитига, ўсимликнинг ёши, мева қилиш даражаси ва бошқа омилларга боғлиқ. Лекин, айни шу даврида ҳавонинг ўртача кунлик ҳарорати 12°C, тупроқ ҳарорати эса 9°C бўлиши керак.
Вегетация даври мобайнида ёш лимон дарахтлари бештагача бачки новдалари чиқаради лекин, улар совуқ тушгунга қадар ўсишини тугалай олмайди. Шу боисдан, охирги чиқарган бачки новдалар кесиб ташланиши керак. Февралнинг иккинчи ўн кунлигида шона пайдо бўлади. Ҳавонинг ўртача кунлик ҳарорати 18,3-21 °C, тупроқники эса 14,5-17 °C бўлганда ўсимликлар 25-28 кун давомида шоналайди. Ҳавонинг ўртача кунлик ҳарорати 20,5-21,2 ва тупроқники 17-17,9 °C бўлганда мартнинг ўрталари апрель бошларида гул кўрсатади. Март ойи охирида қийғос гуллаб апрель бошида тугалланади.
Лимон дарахтига шакл бериш
Лимон дарахтига кенг овал шаклни бериш учун, шу йилги ёш новдалар ва анча эски шохлар кесиб ташланади. Ўсувчи новдаларни чилпиш ва уларни қисқартириш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари шох-шаббанинг ичида бўладиган кўк бачки новдалар кесиб ташланади. Шох-шаббанинг қалинлашиб кетмаслиги учун ҳар қайси олдинги шохда кўпи билан иккита, энг кучли шохларда эса учтагача новда қолдиришга аҳамият бериш керак.
Мир навли лимонида иккинчи ўсув новдаларининг кўпи қисқартирилганча қолади ва улар мева новдаларга айлантирилади. Бу новдаларнинг заифларини кесиб ташлаш, қолганларини эса чилпимай қолдириш керак, чунки улар иккинчи ва ундан кейинги ҳосил қилади. Қолган иккинчи ва ундан кейинги ўсув новдалари буталайди ва шундай узунликда новдалар пайдо бўлишига қараб чилпилади.
Мевалар териб олинганидан кейин қишда ўсимлик ўса бошлашига қадар асосий буташ ишлари ўтқазилади. Дарахтлардаги шохларнинг қурий бошлаган ва шикастланган қисми, шунингдек, шох-шаббанинг ичидаги эски шохларда пайдо бўладиган заиф новдалар кесиб ташланади. Мева қилиб бўлган шохлар олдинги мева қилган жойининг пастроғидан кесилади.
Иссиқхонадаги лимон дарахтлари кўпинча юмшоқ қурт, қалқондор, гиёҳ бити (шира) ва каналардан зарарланади. Қалқондорни йўқотиш учун ўсимликлар залоннинг 0,3 % ли эритмаси билан (5-6 кун оралатиб 2 марта) яхшилаб пуркалади.
Қалқондорнинг ахлати (эксременти) га замбуруғ тушади. Бу куя барглардан ювилмайди. Уни йўқотиш учун баргларга қўшимча равишда 1 фоизли бордос ёки 0,2 фоизли Келтан эритмаси сепилади. Ўсимликлар гоммоз (танадан елим оқиши) билан касалланганда у бошланган пайтидаёқ ва ёғочликнинг зарарланган қисми то соғлом қаватигача кесиб олинади. Шундан кейин тозаланган жой 3 фоизли мис купароси (тутиё эритмаси) билан дезинфекция қилинади ва боғ қайнатмаси (боғ муми) суртиб қўйилади. Бундай қайнатма тайёрлаш учун конифол ва асалари мумини (2:1) оз миқдорда мол ёғи қўшиб қиздирилади.

Ғайрат ЖУМАЕВ,
Абдулла ДЎСТҚОБИЛОВ,
Жавлон ҚАҲҲОРОВ,
туман ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими агроном-энтомологлари.
Мавзуга оид:
КОМСТОК ҚУРТИ - ХАВФЛИ ЗАРАРКУНАНДА
- 29 окт, 10:58
САБЗАВОТ ЭКИНГ
- 28 май, 10:19
Томарқам даромадим...
- 25 мар, 15:16
Қишлоқ хўжалиги
- 19 фев, 14:50