Бола пули олишда нималарга эътибор қаратиш керак?

1. Бола пули олиш учун ариза намунаси ҳудуд МФЙда тўлдириб берилади ва ушбу тўлдирилган маълумотнома, пенсия жамғармасига юборилади; 

2. Ёлғиз она бўлса, даромадлар тўғрисида маълумот сўралмаслиги, ёлғиз она деганда боқувчиси йўқ, никоҳи қонуний бекор қилинган аёллар тушунилади.

3. Оилада 3 ёшга тўлмаган бола бўлса, онасидан иш ҳақи тўғрисида маълумотнома сўралмаслиги, бироқ турмуш ўртоғининг иш ҳақи ёки ўзини-ўзи банд қилинганлиги ҳақидаги маълумотномаси бўлиши кераклиги;

4. Бола пули 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, 3 ёшгача бўлган болага 325 минг сўм, ундан кейингисига 150 минг сўм ва ундан ке-йингисига 100 минг сўмдан ҳисобланиши;

5. Оила кам таъминланган оила бўлиши, оилани ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромади 498 557 сўмдан ошмаслиги;

6. Оилада турмуш ўртоғи чет давлатда ишлаётган бўлса, унинг даромади 1.840.000 сўм деб ҳисобланиши, ўзини-ўзи банд қилган фуқарони даромади ҳам, худди шу миқдорда ҳисобланиши;

7. Оиладаги фарзандлар 3 ёшдан ошган бўлса ва ушбу оила тўлиқ оила бўлса, эр хотиндан иш ҳақи тўғрисида маълумотномаси бўлиши кераклиги талаб қилиниши;

8. Бола пули юзасидан МФЙга берилган ариза, пенсия жамғармасига йўллангач, 1 ой ичида автоматик тарзда, даромад ва бошқа ҳолатлари аниқланиши, бунда инсон омили аралашмасдан, компьютер база орқали аниқлаган маълумотлар асосида тайинланиши ёки рад қилиниши;

9. Ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар, банд қилинганлиги, рўйхатга олинганлиги аниқ бўлгач, бола пулига ариза беришлари кераклигига, бунда даромади 1.840.000 сўм деб ҳисобланишига, эътиборларини оила аъзосига тушадиган даромад 498 минг сўмдан ошиб кетмаслигига риоя қилишлари;

10. Оилани даромадига, 7 йил тўлмаган транспорт воситаси, номида иккита уй, ёки қўшимча бино бўлиши, қўшимча ер майдони ва томорқалар, сонидан келиб чиқиб, қора мол, сигир ва қўй эчкилар ҳам оила даромади ҳисобига олинишини инобатга олишлари керак.

Саволларга бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси 

туман бўлими фуқароларга хизмат 

кўрсатиш шўъбаси бош мутахассиси

Ж.Баҳриддинов жавоб берди.