ГЎШТ ЕТИШТИРИШ ОСОНМИ?

Бозордан қайтаётиб, дўстимни учратиб қолдим. У бозорда емнинг нархи тобора ошиб бораётганлигини, қорамол боқиб гўшт етиштириш қийин эканлигидан ҳасрат қилди.
- Ҳозиргача бир килограмм гўштни нари борса 60 минг сўмдан сотаётгандик. Бу пайтда бир килограмм кунжаранинг нархи 3300 ва шелуханинг нархи 2500 сўм эди. Бугун эса бозорда кунжаранинг нархи 4000 сўмгача чиқиб кетибди. Бу ҳолатда қандай қилиб қорамол боқиб, гўшт етиштириш мумкин? Аҳвол шу тарзда кетаверса 1 килограмм гўштни 70 минг сўмгача сотишга тўғри келади-ку. Оддий одамлар ҳозир ҳам гўшт олмай қўйишди. Уларни ҳам ўйлаш керак-да ахир.
Дўстимнинг гапларида жон бор. Хонадонларда боқилаётган қорамолларни боқишнинг ўзи бўлмайди. Емдан ташқари бу жониворларга беда, сомон ва бошқа пичанлар бериш керак. Бу йилги қишнинг ниҳоятда чўзилиб кетганлиги беда ва шунга ўхшаш ем-хашакнинг нархини ошишига олиб келди. Хўш, бундай пайтда нима қилмоқ керак? Бизнингча, ҳозирги шароитда давлат томонидан чорвачилик билан шуғулланаётган фермер хўжаликларига ва аҳолига имтиёзли тарзда арзон нархда ем бериш лозимга ўхшайди. Чунки илгарилари фермер хўжаликларига имтиёзли тарзда ўзлари топширган пахта учун маълум миқдорда ёғ ва ем бериларди. Ўша пайтда нархлар бир маромда ушлаб турилар, гўштнинг нархи ҳам анча арзон эди. Пахта ўзимизда етиштирилгандан кейин емнинг нархи ҳам арзон бўлмайдими? Пойтахтда ўтирган амалдорларимиз бу ҳақда ўйлаб кўришса фойдали бўларди.

Й. МУҲАММАДИЕВ.

Мавзуга оид: