СЎНГГИ ПУШАЙМОН ЎЗИНГГА ДУШМАН

Суд мажлисида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган Нурматов Саид ўзининг кўрсатувида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, қуйидагича баёнот берди. У 2021 йилнинг бошларида "миллий ширинлик" ва "нон ишлаб чиқариш"ни йўлга қўйиш мақсадида опаси Э.Ш. номига нон ишлаб чиқарувчи ва турмуш ўртоғи Х.З. номига ширинлик ишлаб чиқарувчи корхоналарини ташкил қилади. Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида 36 ой муддатга 6 ой имтиёзли давр асосида 14 фоиз устама тўлаш шарти билан имтиёзли кредит олган. Бироқ кредит маблағлари эвазига олган ускуналарини ишлата олмасдан, 2021 йилни ноябрь ойларида иккита корхона ҳисобидаги имтиёзли кредит маблағлари эвазига олинган ускуналарни интернет тармоғини "ОЛХ" дастури орқали ўзига нотаниш бўлган фуқароларга ўзини нархида сотиб юборади. Сўнгра отасига тегишли бўлган савдо дўконининг ертўласида умумий овқатланиш корхонаси ташкил қилиб, ошхонага керакли жиҳозларни, яъни стол-стул, диван, музлатгич, совутгичларни сотиб олади.
Шундан бўлсада, ишлари яхши юришмаган тадбиркор турмуш ўртоғи ва опасини номига очилган оилавий корхоналарга олган кредит маблағлари тўловларини ўз вақтида тўлай олмайди. Тўловлар муддати чўзилиб кетади ва ҳозирги пайтда оилавий корхонасининг жами кредит қарздорлиги миллий ширинлик корхонасидан 283.853.030 сўмни, нон ишлаб чиқариш оилавий корхонасини жами кредит қарздорлиги 239.296.086 сўмни ташкил қилмоқда. Ушбу оилавий корхоналарни иккаласини ҳам ўзи юритган бўлиб, опаси ва турмуш ўртоғи фақат раҳбар сифатида расмийлаштирилган холос. Х.З. корхона билан боғлиқ ҳужжатларни умуман тушунмаслигини, у уй бекаси бўлиб, уйда фарзандлари тарбияси билан шуғулланишлигини айтди. Шундай қилиб оилавий корхонасига ажратилган кредит ҳужжатларига турмуш ўртоғи Х.З. ва опаси Э.Ш. ҳеч қайси ҳужжатга тушунмаган ҳолда имзо қўй, дегани учун имзо қўйишганлигини айтишди. Судланувчи Саид Нурматов эса турмуш ўртоғи ва опаси номига оилавий корхона очиб, корхонани ривожлантириш мақсадида банкдан катта кредит олиб, олинган маблағларни тўғри мақсадларда ишлата олмасдан талон-тарож қилганлиги учун бугунги кунда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини бўлиб, суддан унга нисбатан қонуний енгиллик беришликни билдириб баёнот берди.
Судланувчи Нурматов Саидга Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг "а" банди билан ҳар ойда ойлик иш ҳақидан 20 фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Ш.Маматқулов,
туман прокуратураси терговчиси.
Мавзуга оид:

ИНСОН МАНФААТЛАРИ ҲАР НАРСАДАН УСТУН
- 28 окт, 11:31

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05