Бу инсонлар ҳамиша ёдимизда

Абдулла Мирзаев туманда кўп йиллар давомида масъулиятли раҳбарлик вазифаларида меҳнат қилганлигини кўпчилик яхши билади. Дастлаб, туман таъмирлаш корхонасида бош муҳандис вазифасида меҳнат қилган бўлса, кейинчалик директор вазифасини бажарувчи лавозимида меҳнат қилди. Қатор йиллар Улуғбек номли хўжаликни раис сифатида бошқариб, катта ютуқларга 
Қаршибой Мамадаминовни тумандошларимиз етук раҳбар, адолатли инсон сифатида яхши билишарди. Чунки бу инсон кўп йиллар давомида раҳбарлик вазифаларида самарали фаолият кўрсатиб, халқимизнинг ҳурматига сазовор бўлди. Халқ таълими бўлимини бошқарган йилларида ҳам ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш ва уларга имтиёзлар яратиш ҳақида чиқишлар қилди.
Туманда ҳофизлар ҳақида гап кетганда, Отақул Ҳасановнинг ҳам номи биринчилар қаторида тилга олинади. Кўп йиллар давомида туманда ўтказилаётган турли байрам тадбирлари ва халқимизнинг тўйларида хизматда бўлган бу инсон бир умр шу соҳада серунум меҳнат қилди. Ўнлаб, юзлаб шогирдлар тайёрлади. Айни пайтда Отақул Ҳасанов орамизда бўлмаса-да, унинг ишини фарзандлари ва шогирдлари давом эттиришмоқда.
Рустам Аминовнинг номи тумандошларимизга яхши таниш. Самарқанд давлат университетининг филология факультетини битиргач, ўша пайтда нашр этиладиган "Ленинизм йўлидан" (ҳозирги "Оқдарё овози") газетасида иш бошлади. Дастлаб мухбир, бўлим мудири, кейинчалик эса масъул котиб вазифаларида самарали фаолият кўрсатди. Ўзининг очерклари ва мазмунли шеърлари билан элимизнинг ҳурматига сазовор бўлди.
Қосим Мамадалиев бир пайтлар собиқ Карл Маркс номли колхозда энг  донгдор бригада бошлиқларидан бири эди. У етакчилик қилган бригада аъзолари ҳар гектар майдондан олинадиган пахта ҳосилини 60 центнерга қадар етказишиб, кўп бор туман ва вилоят миқёсида рекорд натижага эришгандилар. Айни вақтда бу инсоннинг амалга ошира олмаган ишларини фарзандлари рўёбга чиқаришмоқда.
"Оқдарё овози" газетасининг саҳифаларида 1970 йиллардан бошлаб ўттиз йил мобайнида Абдураззоқ Эгамқулов фотоси номи билан кўп-лаб фотосуратлар чиққанлигини кекса авлод вакиллари яхши билишади. Асли касби олим-    агроном бўлса-да, сураткашликка қизиққан бу инсон то умрининг охиригача таҳририят билан мунтазам алоқада бўлиб фаолият кўрсатди. Шу боисдан   ҳозирги кунда ҳам бу инсоннинг архив-даги суратларидан кенг фойдаланилмоқда.
Мавзуга оид: