Инсон ва қонун НОҚОНУНИЙ УЙ ҚУРИЛИШИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Судланувчи  С.А. суғориладиган  ер   участкаларини  қурилиш  ишларини амалга  ошириш мақсадида ўзбошимчалик  билан   эгаллаб  олади.  У 2023 йил февраль  ойида   Оқдарё  тумани  “Агропилла”   масъулияти чекланган  жамияти  ҳисобида   бўлган  ернинг  фойдаланиш харитасида  кўрсатилган   107-рақамли  дала  контуридаги суғориб  ҳайдаланадиган  ер   майдонига  қонуний  ҳуқуқи бўлмаган  ҳолда   103,35  метр  квадрат   ҳажмдаги  қурилиши битмаган  уй-жойни   бетон  пойдеворини  қуриб,   ушбу  ер майдонига 8.971.394 сўм моддий зарар етказган.
   Оқдарё   туман  қишлоқ  хўжалиги   бўлимининг  2023  йил  11 апрелдаги  мутахассис  хулосасида,   А.С. томонидан
“Кумушкент”  массиви   ҳудудидаги  “Агропилла”  масъулияти чекланган  жамиятига   қарашли 107-контурдаги   боннитет  балли  55,6   бўлган  тутзор  ер
майдонидан  ўзбошимчалик   билан  0,2  гектар   ер  майдонини эгаллаб олиб, 103,35 метр квадрат ҳажмдаги ноқонуний уй-жой қуриш   учун  бетон  (фундамент)   пойдеворини  қуриб  олганлиги натижасида  ернинг   унумдор  қатлами  йўқ   қилиниб,  суғориб ҳайдаладиган  ерга  8.971.394   сўм  зарар  етказганлиги кўрсатилган.
  Судланувчи   А.С. судда  айбига  иқрорлик билдириб,  оилада   катта  ўғил  фарзанд   бўлганлиги  сабабли алоҳида  уй-жой   қуриб  кўчиб  чиқиши   учун  отаси  қишлоғида жойлашган  Аслан   бобога  тегишли  бўлган   фермер  хўжалигига қарашли  ер   майдонидан  уй-жой  қуриш   учун  ер  майдони   олиб берганлиги,  2023  йил   февраль  ойида  ушбу   ер  майдонида қурилишни бошлаб, уйни пойдеворини кўтарганлигини айтди.   2023 йил 15  март  куни   туман  прокуратураси,  туман   кадастр  ходимлари келиб,  ушбу   ер  майдонидаги  у   томонидан  қурилган  уйни пойдеворини  кўришганлиги   ва  ундан  ушбу   ер  майдонига эгалик  қилиш   ва  қурилишни  бошлаши   учун  бирор  ҳужжати борлиги  ҳақида   сўрашади. У  ушбу  ер   майдонига  эгалик қилиш  учун   ҳеч  бир  ҳужжати   йўқлигини,  ушбу  ер   майдонини унга  отаси  ҳозирда   оламдан  ўтган  Аслан   бободан  олиб берганлигини  айтади. Шундан  сўнг   улар  бу  ер   майдони ҳозирда  фермер  хўжалигига   эмас,  балки  “Агропилла” масъулияти  чекланган   жамиятига  тегишли  эканлигини айтишиб,  унинг   ушбу  ер  майдонида   ноқонуний  бино қурганлиги  сабабли   тегишли  ҳужжатларни расмийлаштиришади. 
   Судланувчи С. А.га  Ўзбекистон Республикаси  ЖКнинг   229 -1-моддаси  2-қисми  билан   2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Р.ВАҲОБОВ,туман прокурори ёрдамчиси,2-даражали юрист.
Мавзуга оид: