Тафаккур тўлқинлари Рабиндранат ТАГОР, Нобель мукофоти соҳиби, ҳинд-бенгал адиби ОДАМЛАР КИТОБ ЎҚИМАЙ ҚЎЙГАН КУНДАН БОШЛАБ ДАВЛАТ ТАНАЗЗУЛГА УЧРАЙДИ

Тафаккур тўлқинлари
Рабиндранат ТАГОР,
Нобель мукофоти соҳиби, ҳинд-бенгал адиби
ОДАМЛАР КИТОБ ЎҚИМАЙ ҚЎЙГАН КУНДАН БОШЛАБ ДАВЛАТ ТАНАЗЗУЛГА УЧРАЙДИ
ёзувчининг Кашмирдаги кутубхонага ўт қўйган одамга мактуби
Сизни суд қилишганини ва беш йил қамоқ жазоси тайинлаганларини эшитиб қанчалар ҳайратланганимни биласизми? Билмайсиз! Менимча, китобларни - маънавиятни ёққан одамни суд қилиш халқнинг иши. Сизга  арзимаган беш йил эмас, абадий виждон азоби берилиш керак эди.   Мен сизни халқ суд қилиши керак эди, дедим. Хўш, бизда сизни суд қилгудай халқ борми? Ўйланиб қоласану жавобсизликдан тутоқиб кетасан киши. 
Хўш, кутубхонани ёқиш фикри туғилганда нималар кечди хаёлингиздан? Балки ёнаётган китоблар, уларнинг чин дунёга рихлат қилган муаллифлари руҳининг аччиқ фарёди сизга завқ бағишлагандир? Ундай бўлса, сиз ҳақиқий қотил экансиз. 
Менга энг алам қилаётгани, халқнинг биронтаси келиб сизнинг юзингизга тупурмагани бўлди. Нега ҳам тупурсин, ахир, халқ қорин тўқлаш билан банд. 
Кеча Мумбайдаги марказий кутубхонага бориб, сиз ёқиб юборган кутубхонадаги китоблар каталогини кўздан кечирдим. Мен уни варақлаб турган вақтим бир талаба келиб, "Соҳиб, нега йиғлаябсиз",- дегандагина ўзимга келибман. Тушунаяпсизми? Ҳинднинг қадимги тарихи, бугуни ва келажаги эди у китоблар.  У ерда бор китобларнинг нусхалари бошқа кутубхоналарда борку, дейишингиз мумкин, бироқ китоб ягона бўлади! Китоб битта бўлади! Хўш, халқнинг қорнини зўрға тўйдириб турган, камига унинг қонини сўриш билан банд бўлган ҳукуматимиз сиз ёқиб юборган кутубхонани тиклаб беради, деб ўйлайсизми? Йўқ!
Мен "Рамаяна" ёки муқаддас достонларимизнинг куйиб кул бўлаётганини кўз олдимга келтира туриб, бунинг жаҳаннамдан нима фарқи бор, дейман беихтиёр. 
Бу ишда, албатта, фақатгина сиз айбдор эмассиз. Сизни тўхтатмагани, эзгу йўлга бошламагани учун, аввало, халқнинг ўзи айбдор. Ахир... бизнинг одамлар китоб нималигини билмаган, китобларни ёқаётган бир вақтда ўарб шиддат билан ривожланаётир. Бу янгилик эмаску-я, лекин унутманг, саводли раҳбар жоҳил оломонни доим бошқариб келган, ҳеч қурса, ўзи бошқармоқни истаган элатларни саводсизлаштириш ҳаракатига тушган. Китобларни ёқаётган оломонни миллат деб бўладими? Қачон халқ бўламиз?.. Мен бу саволларга айнан сиздан жавоб олмоқчиман. Хўш?
Айтишларича, сиз кутубхонани ҳеч қандай мақсадсиз ёқиб юборибсиз. Эҳтимол, ақлингиз ноқисдир. Агар шундай бўлса, Яратганнинг ўзи сизга шифо берсин. Аммо бундай бўлмаса... Яратганнинг ўзи сизга энг оғир жазони раво кўрсин.
Мен  маънавият деганда китоб ва миллат орасидаги ёруғ ришталарни кўз олдимга келтираман. Одамлар китоб ўқимай қўйган кундан бошлаб давлат таназзулга юзлана бошлайди. Тушунтироляпманми? ўазаб ва оғриқлардан титраётган бармоқларим ёзувларни қориштириб юбораяпти.
Энди Ватан сизни кечирармикан? Кечирса унинг Ватанлиги қолармикан энди? Ахир сиз нақ Ватаннинг юрагига - кутубхонага ўт қўйдингиз. Бу эса энг оғир гуноҳ мен учун.
Ҳали сизга айтар сўзларим кўп эди, бироқ пешонамдан шовуллаб оқаётган тер ва чирт-чирт узилаётган асабларим ёзишга йўл бермаётир. 
Сўнгги сўзимни айтай - сиз энг олий жазога лойиқсиз.
Интернетдан олинди. 
Мавзуга оид: