Оқдарё ижодкорлари ЧУЧМОМА

Оқдарё ижодкорлари
ЧУЧМОМА
Қошини бўяган бўй қиздай,Чучмома чиройли очилган.
Барглари ям-яшил мағиздай,
Бўйига ўлчаниб бичилган.
Эгилиб туриши гулга зеб,
Атаймиз қадимдан момо деб.
Онадек умрини бахш этиб,
Баҳорни қўяркан ўйғотиб.
Шул сабаб бу гуллар момодир,
Илиқлик обкелган онадир.
Музларнинг тагидан чиққандан,
Қор эриб томлардан томадир.
Гулларнинг элчиси чучмома,
Баҳорнинг селчиси чучмома,
Насимлар елчиси чучмома,
Ёмғирлар белгиси чучмома.
Баҳорнинг элчиси чучмома,
Очилиб туравер доимо.
ТОҒДА
Турган жойим даралар,
Шамол йўлни саралар.
Чуқур жарлар, ғорларга,
Чўққилардан қаралар.
Шамол секин бўралар,
Пастда қўйлар, қўралар.
Подачилар, жўралар,
Сурув тоққа уралар.
Баланд тепа, ўралар,
Қизил лола мўралар.
Қирмизи қизғалдоқлар,
Барги қирга тўшалар.
Ясанишган даралар,
Чопар тўда болалар,
Тизза бўйи гулларни,
Ҳидлаб даста саралар.
Баҳор куйи яралар,
Гуллар сармаст чайқалар.
Юрагимнинг қатига,
Олис ёшлик оралар.
Азим МУҲАММАДИЕВ.
Мавзуга оид:

ТЕВАЧИК (ҳикоя)
- 31 окт, 11:40

Онани эъзозлаш халқимиз учун олий қадрият
- 10 мар, 11:10

Шеърият саҳифаси
- 22 мар, 01:51

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Тарихга бир назар
- 21 янв, 14:22