Инсон ва қонун "ПАЙШАНБА" МОЛ БОЗОРИДАГИ ҚАЛЛОБЛИК

2023 йил 17 август куни соат 03:00 лар чамасида Оқдарё тумани "Суғончи" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган "Пайшанба" қорамол бозорига келади. Ушбу бозорда қорамолини сотиш учун келган фуқаро Ёқубов Отабекдан бир бош қорамолини сотиб олишлигини ва пулларини нақд беришлигини айтади. Шундан сўнг О.Ёқубовни алдаб, қорамолини 3.400.000 сўмга сотиб олишга келишиб, ўзи томонидан ясалган қалбаки пулларнинг бир қисми ҳисобланган 100.000 сўмлик купюрадаги жами 3.400.000 сўм қийматдаги қалбаки пулларни О.Ёқубовга ўтказиб, қорамолини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади. Ушбу сотиб олган қорамолини шу куни бозорда бошқа харидорларга арзон нархда сотиб юбориб, эвазига қўлга киритилган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Судланувчи Усмон Равшанов, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг "б" банди ва 176-моддаси 2-қисмининг "а" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ҳар ойда ойлик иш ҳақидан 20 фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Шаҳбоз МАМАТҚУЛОВ,
туман прокуратураси терговчиси,
2-даражали юрист.
Мавзуга оид: