Қадимги қозилар ва бугунги суд. Ўхшашликлар борми?
Ҳозирги кунда тарих ва ҳуқуқшунослик соҳаларида амалга оширилган тадқиқотлар тарихимизни ўрганишда кенг кўламли қўшимча изланишлар олиб боришга эҳтиёж борлигини кўрсатяпти. Хусусан, қадимий маҳаллий ёзма манбалар асосида ислом ҳуқуқшунослигининг мазмун-моҳияти, унинг шаклланиши босқичлари, шариат қонунларини амалга оширишдаги нозик масалалар ва қадимги қозилар тарихини ёритиш долзарб масалалардан биридир.
Ислом пайдо бўлган даврдан бошлаб, мусулмонликни қабул қилган барча мамлакатларда айбловчи ва ижро этувчи асосий давлат органи сифатида қозилик шаклланган. Қозилар бевосита ҳукмдор томонидан тайинланган. Улар халифалар ва ҳукмдорларнинг ноиби ҳисобланган. Қозилар турли даъво ва жанжалларни шариатга асосланиб ҳал қилган. Ҳозир ҳам давлат бошқаруви ислом аҳкомлари асосига қурилган бир қанча мамлакатлар бор. Улар жумласига Саудия Арабистони, Яман, Ироқ, Эрон, Покистон ва бошқа давлатларни киритиш мумкин.
Ўрта Осиёдаги хонликларда ҳар бир даҳада қозилар фаолият юритган. Қозилик суди 1920 йилда Бухоро ва Хоразмда тугатилган. Шундан сўнг ҳудудларда янги халқ судлари ташкил этилган. Собиқ иттифоқ халқ судлари Бухоро ва Хоразмнинг рус аҳолиси жойлашган ҳудудида фаолият кўрсатган. Маҳаллий халқ учун эса шариатга асосланган халқ судлари иш олиб борган. 1924 йилда "Суд қурилиши тўғрисидаги низом"га кўра, суд тизими қайта тузилган ва қозилар судида халқ маслаҳатчилари қатнашиши жорий этилган. Бу билан коллегиал суд тизими йўлга қўйилди.
Қози сўзи араб тилидаги "қазо"дан олинган бўлиб, луғавий маъноси "кесиш", "ажратиш" ва "ҳукм қилиш" маъноларини англатади. Ҳанафий уламоларининг таърифига кўра, ўзига хос йўл билан хусуматларни ажратиш ва низоларни кесиш "қазо" деб юритилган. Қози лавозими ислом ҳуқуқшунослигидаги эътиборли мансаблардан бири саналган.
Қози лавозимига тайинлаш учун жамият ичидан уламолар табақасига мансуб бўлган киши танланган. Қозилар Қуръони Карим, Ҳадиси шариф ва бошқа ислом манбаларини мукаммал билган ва амалий татбиқ қила олган. Улар ислом дини доирасида ақида илмининг етук мутахассислари бўлган ҳамда фиқҳшунос олим, шариат қонунларини татбиқ қилувчи шахслар ҳисобланган.
Қози мавқеининг ошиши ва қозилик ишларининг кенгайиб кетиши натижасида қозихоналарда ҳужжатларнинг тўғрилигини текшириб, уларга имзо қўйиб, муҳр босувчи доимий гувоҳлар ҳам ишга олинган. Шунингдек, ёрдамчи лавозимлар ҳам жорий этилиб, улар қозининг ишларини мунтазам равишда тартибга солиб, қози ва аҳоли ўртасидаги боғловчи вазифасини бажарган ҳамда қози олиб борган мажлисларни доимий равишда қайд этган. Зарур пайтда қозининг мурожаатчиларга чиқарган ҳукмларини ёзиб борган. Бундан ташқари, қози ҳукмларининг амалга оширилишини назорат қилувчи миршаблар ҳамда шариат ҳукмларини поймол қилган шахсларга жазо берувчи кишилар ҳам та-йинланган.
Қозиларнинг мажбуриятларига фаолият юритаётган шаҳри ёки вилоятидаги барча фуқаролик ва жиноий ишларни олиб бориш ва бошқариш; жамоа ахлоқини назорат қилиш; зарурий ҳолларда кишиларга ва мулк-ларга мерос ҳуқуқини тайинлаш; вақф мулкларини назорат қилиш, жамоат бино ва иншоотларини, кўча, йўл ва майдонларнинг ҳолатини назорат қилиш; меросни тақсимлаш ва назорат қилиш ҳамда унга васийларнинг риоя қилишини; оила-никоҳ ақдномалари ва масала, муаммоларининг тўғри олиб борилишини ҳамда жиноят ва жазо белгилашни бош-қариш; ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идораларни ва қамоқхона тафтишини назорат қилиш; закотни, солиқни йиғиш ва тақсимлаш ишларини назорат қилиш ва ҳоказолар кирган.
Давлатчилик тизимининг такомиллашиб бориши ва жамиятдаги ижтимоий муносабатларнинг ўзгариши таъсирида қозилик лавозими кўлами ҳам кенгайиб борган. Қозикалон, қози-аскар, муфти-аскар каби йўналишлар пайдо бўлган.
Қози жамоанинг хизматида бўлган ва унинг маоши давлат хазинаси ҳисобидан тайинланган. У мурожаат қилган томонларга таъмагирлик қилмаслиги ва улардан на пул, на ҳадя ва на хизматлар қабул қилмаслиги учун унга етарли миқдорда катта маош тайинланган. Шу билан бирга, қозиларга халифалар томонидан ҳам нафақа белгиланган.
Ҳозирда қозилик лавозими фаолияти давом этиб келаётган давлатларда улар асосан шариат қонунлари асосида жиноий ва фуқаролик ишларини кўриб чиқишда иштирок этади. Бу институтнинг жорий этилиши мусулмон мамлакатларида жамиятнинг ҳуқуқий онгини ривожлантириш ва давлатчилик тамо-йилининг муҳим шартларидан бири бўлган қонун устуворлигини таъминлаш вазифаларини амалга оширишга хизмат қилган.
Қозилар фақат подшоҳлар томонидан та-йинланган, уларга шариат қоидаларини билиш, адолат тарафдори бўлиш, ҳуқуқ ва муомала лаёқатига эга бўлиш, озод бўлиш ва ақли расо бўлиш каби талаблар қўйилган. Ҳаттоки, подшоҳлар ҳам давлат ва жамият ҳаётига алоқадор муҳим қарор қабул қилиш чоғида иккиланса, уларнинг одилона ва бирон-бир манбага асосланган фикри ва маслаҳатидан унумли равишда фойдаланган.
Қадимда қозилар фуқароларнинг барча масалаларини ҳал қилган. Ҳозиргидек судларнинг бўлиниши, тааллуқлилик каби жиҳатлар мавжуд бўлмаган. Аризани кўриш жараёнида қозилар ҳам тарафлар ва мазкур ҳолатга гувоҳ бўлган шахсларнинг кўрсатмаларини эшитиб, қарор қабул қилган. Ўз қарорларини эълон қилишдан аввал улар шу вақтга қадар мавжуд бўлган ҳуқуқий манбаларга асосланган.
Ҳозирги кунда ижтимоий ҳаётимизнинг ҳамма соҳаларида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳам жадаллик билан давом этмокда. Ўтказилаётган барча суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг умумий мақсади - энг олий қадрият ҳисобланган инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашдир.
Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 2-моддасида "Ўзбекистон Республикасида одил судловни фақат суд амалга оширади. Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан ва бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади" деб ёзилган. Бундай тартиб-қоидаларнинг қонун билан мустаҳкамлаб қўйилиши давлатнинг судларга бўлган ишончига, демакки, инсон манфаатларини суд орқали ҳимоя қилинишига нисбатан юксак эътибор деб баҳоланиши лозим.
Машҳура ВОРИСОВА,
журналист.

Мавзуга оид:
МИЁНКОЛНИНГ СЎЛИМ МАСКАНИ
- 07 окт, 14:31
МИЁНКОЛНИНГ СЎЛИМ МАСКАНИ
- 30 сен, 14:08
МИЁНКОЛНИНГ СЎЛИМ МАСКАНИ
- 24 сен, 12:25
Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10
Тарихга бир назар
- 21 янв, 14:22