БУЮК КИШИЛАР ҲАЁТИДАН
«Буюклар ҳаётидан нима олинади» деган саволга: «Ибрат олинади, унга амал қилинади», деб жавоб беришади. «Нодонлар ҳаётидан-чи», деб сўрашганда эса «Сабоқ олинади, ундан хулоса чиқарилади», дейишади.
Шу маънода машҳур кишилар
ҳаётидаги айрим ғаройиботларни келтирамиз:
1896 йил 4 июнь куни Генри Форт томонидан ишлаб чиқилган илк автомобиль синовдан ўтиши керак эди. Аммо синов жараёни бир соатга кечиктирилади. Чунки автомобиль терилган цех дарвозасидан кенглиги сабабли чиқа олмаган.
***
Болалар ёзувчиси Ханс Кристиан Андерсен бирорта ҳам сўзни хатосиз ёза олмаган.
***
Инскандар Зулқарнайн ҳарбий юришлари даврида Хомернинг «Илиада» достонини олиб юрган. Ухлаганида эса ёстиғининг остига қўйиб ётган.
***
1922 йил 4 август куни телефон ихтирочиси А.Беллнинг вафоти муносабати билан Шимолий Америкадаги барча телефонлар бир дақиқага ўчирилган.
***
Ёруғлик кашфиётчиси Томас Эдисон ихтиролари учун энг яхши ғоялар тушида келганлигини кўп бора таъкидлаган. Буюк физик олими Алберт Эйнштейн ҳам шу фикрда бўлган.
***
Буюк астроном Иоганн Кеплер кичкинагина хато ҳам ўтиб кетмаслиги учун ҳар бир кашфиётини 70 мартадан такрор текшириб кўрган.
***
1926 йил 4 декабрь куни детектив жанрининг қироличаси, машҳур инглиз ёзувчиси Агата Кристи кутилмаганда йўқолиб қолади. Орадан ўн бир кун ўтгач, адиба топилади, аммо нима содир бўлганлигини билмаслигини айтади.
***
Машҳур ёзувчи Жюль Верн уйқусизликдан кўп озор чеккан. Ухлай олмаган кечалари ёзувчи 4 минггача топишмоқ тўқир экан.
***
Рим папаси Иоанн Павел II 130 дан ортиқ давлатда бўлган. У босиб ўтган масофа ер юзини 40 маротаба айланиб чиқишига етади.
Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10
Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37
Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05
Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00
Тарихга бир назар
- 21 янв, 14:22