ИЖАРА ҲУҚУҚИНИ БОШҚА ШАХСГА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?

Олдинлари фермер хўжаликлари ва бош-қа ижарачилар ўзларига ижара ҳуқуқи асосида тегишли ер участкасини фақат ўзлари фойдаланиши мумкин эдиЯъни ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш амалда тақиқланган эдиШу туфайли турли сабаблар билан фаолиятини давом эттира олмай қолган фермерлар ер участкасидан чиқиб кетишга мажбур бўлар эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги ПФ-15-сон Фармони билан 2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман бошқа шахсга ўтказишга рухсат берилдиБироқ ижарачиларга ер участкасининг ўзини эмасбалки унга бўлган ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага беришмумкин бўлдиБундан шу келиб чиқадики:

ер сотилмайди;

ер давлат мулки бўлиб қолаверади (яъни давлат ер муносабатларидаги назоратни йўқотмайди);

фақат ижара ҳуқуқи ва у билан боғлиқ мажбуриятлар бошқа шахсга ўтказилади.

Ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш муайян талаблар асосида амалга ошириладибулар қуйидагилар:

1. Ижарага олувчи ер участкасидан:

камида 3 (учйил давомида ўзи фойдаланган бўлиши шарт;

айрим ҳолларда (хусусанер участкаси юридик шахсларга бевосита давлат органлари қарори билан берилган бўлсабу муддат 5 (бешйил этиб белгиланган.

Ушбу муддат ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ҳисобланади.

 2. Ижара ҳуқуқи бошқа шахсга ўтказилаётганда ер участкасидан фойдаланиш мақсади ўзгартирилмайди.

Масаланқишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш учун берилган ер участкаси бош-қа фаолият тури учун фойдаланилиши мумкин эмас.

3. Молиявий мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилиши.

Агар ер участкаси очиқ электрон танлов ёки электрон онлайн-аукцион орқали олинган бўлсаижарага олувчи:

бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган тўловларни бир йўла тўлиқ тўлаши шарт.

Мазкур талаб бажарилмасдан турибижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш мумкин эмас.

4. Қайта ижарага олувчи субъектга қўйиладиган талаблар.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер   участкаси бўйича ижара ҳуқуқи фақат юридик шахсга ўтказилади (деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бундан мустасно).

Ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битим нотариал тасдиқланиши лозим.

Нотариусга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

- ер участкасини ижарага олиш шартномаси;

-  ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

- танлов ёки аукцион баённомаси;

-  зарур ҳолларда қайта ўлчов ҳужжатлари.

Нотариал тасдиқланган битим асосида қайта ижарага олувчининг ижара ҳуқуқи кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказилади.


Жамшидхон Садуллаев,

Окдарё туманидаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус.