КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИШ ТАРТИБЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?

1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:
а) 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси (кейинги ўринларда - болалар нафақаси) жорий этилади. Бунда, болалар нафақасини тайинлашда:
инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;
тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилади;
унинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилади;
б) якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.
2. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг қуйидаги миқдорлари белгилансин:
а) болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
250 000 сўм - 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 325 000 сўм - ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;
150 000 сўм - оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;
100 000 сўмдан - оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;
б) кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори - 380 000 сўм.
Бунда, 2021 йил 1 сентябрга қадар та-йинланган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни тўлаш муддатлари тугагунига қадар, мазкур турдаги нафақалар ва моддий ёрдамнинг амалдаги миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари сақлаб қолинади.
3. Молия вазирлиги 2021 йил якунига қадар болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилалар сонининг ўртача 20 фоизга ошишини ҳисобга олган ҳолда 2021 йилда ушбу чора-тадбирларни молиялаштиришга бюджетдан қўшимча маблағ ажратсин ҳамда Давлат бюджетининг 2022 йилдаги параметрларини шакллантиришда мазкур Фармоннинг амалга оширилиши билан боғлиқ харажатларни назарда тутсин.
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йил 1 октябрдан бошлаб, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар ва шахслар тўғрисидаги маълумотлар манфаатдор вазирлик ва идораларга "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграция- лашув платформаси орқали тақдим этилади.
Абдурасул МАЛЛАЕВ,
Бюджетдан ташқари пенсия
жамғармаси туман бўлими
Ижтимоий ҳимоя
ягона реестри мутахассиси.
Мавзуга оид: