Ногиронлар давлат ҳимоясида

ТИЭКда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган хорижий давлат фуқаролари ва тиббиёт муассасаларининг йўлланмасига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахслар кўрикдан ўтказилади.
Фуқарони кўрикдан ўтказиш доимий рўйхатда турган ҳудудга хизмат кўрсатувчи ТИЭК томонидан амалга оширилади.
Карантин (эпидемия ва пандемия) тадбирлари, табиий офатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар даврида кўрик электрон шаклда тақдим қилинган тиббий ҳужжатлар асосида, сиртдан ўтказилиши мумкин.
Фуқароларни ТИЭКда кўрикдан ўтказиш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Тиббиёт муассасаси раҳбари ТИЭКга тақдим этилаётган ҳужжатларнинг асослилигига, тўлиқлилигига ва ўз вақтида юборилаётганлигига жавобгар ҳисобланади.
Фуқарога руҳий ёки сил касаллиги ташхиси қўйилган тақдирда, у тиббиёт муассасасига бириктириш жойидаги мавжуд ихтисослаштирилган ТИЭК томонидан тегишли тиббиёт муассасасининг йўлланмаси бўйича кўрикдан ўтказилади.
Касаллиги туфайли узлуксиз 4 ой, узилишлар билан 6 ой давомида даволанишига қарамасдан (сил касаллигига чалинган беморлардан ташқари) ҳаёт фаолиятининг чекланиши, шунингдек, организм функциясининг турғун бузилиши сақланиб қолган шахслар;
сил касаллигига чалинган шахсларда касаллик бирламчи аниқланган ҳолларда охирги 12 ойда узлуксиз 10 ой, шунингдек, силга қарши диспансерда аввал ҳисобда туриб, асосиий касаллиги зўрайган ҳолларда 6 ой давомида даволанишига қарамасдан ҳаёт фаолиятининг чекланиши, шунингдек, организм функциясининг турғун бузилиши сақланиб қолган шахслар кўрик учун қабул қилинади.
Ушбу Низомга 2-иловадаги рўйхатда келтирилган, яъни ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлар, шунингдек, нохуш клиник прогнозга эга касалликларга чалинган ва уларнинг асоратлари бўлган шахсларнинг тиббий ҳужжатлари юқорида кўрсатилган муддатлардан олдин, клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувдан ўтказмасдан туриб, ТИЭКга юборилади ва тақдим этилган тиббий ҳужжатлар асосида шахснинг иштирокисиз улар ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилганда ногиронлик муддатсиз белгиланади.
Ушбу рўйхатда келтирилган ҳолатларда 18 ёшгача бўлган болаларда ногиронлик 18 ёшга тўлггунгача бўлган муддатга белгиланади.
Тасдиқланган рўйҳатдаги ҳолатлардаги шахслар ногиронлик белгилангунга қадар тиббиёт муассасаси томонидан ортиқча оворагарчиликларга йўл қўйилмасдан, стационар шароитда даволанишга мажбур қилинмасдан тиббий ҳужжатлари расмийлаштирилади ва ногиронликни белгилаш учун 5 иш куни ичида, қолган ҳолатларда 10 иш куни ичида ТИЭКга юборилади.
Шунга қўшимча қилган ҳолда айтиш мумкинки, ногиронлиги белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган, шунингдек, нохуш клиник прогнозга эга бўлган касалликлар турига кирувчи 32 ҳолатларда тегишли комиссия томонидан ногиронлик тўлиқ ҳисобга олинади. Масалан, алоҳида аноматик нуқсонлар: елка камари, елка, билак, кафт усти, қўл кафти, чаноқ-сон бўғими, сон, болдир, болдир, болдир ошиқ бўғими ва оёқ панжаси соҳасидан травматик ампутацияси ва мажақланиши, болаликдан карлик ва кар-соқовлик, бир кўзнинг ёки ҳар икки кўзнинг тўлиқ кўрлик сингари касалликларни мисол қилиб келтириш мумкин. Бир сўз билан айтганда Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори ногиронлар томонидан ёруғ юз билан кутиб олинганлигини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.
Абдуалим ХЎЖАМОВ,
66-сон Иштихон туманлараро ТИЭКнинг эксперт жарроҳи.
Мавзуга оид:

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш диққат-эътиборимизда
- 28 янв, 13:39

Жамият ва ҳаёт
- 26 апр, 10:16

Янги лавозим ижодкорлар учун.
- 28 янв, 15:38