27- июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни БАЙРАМ МУБОРАК, АЗИЗ ҲАМКАСБЛАР!

Айни пайтда туманимиз кўзгуси ҳисобланган "Оқдарё овози" ўзининг 92 ёшини нишонламоқда. Бу даврда катта авлод билан бир қаторда ўрта авлод вакиллари ҳам газетанинг ўз вақтида мунтазам чиқиб туриши учун ўз қобилиятларини намойиш этишмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қарийб 3000 нусхада чоп этилаётган газетамиз саҳифаларида туманда бўлаётган турли хил ўзгаришлар, шунингдек, жамиятимизга ёт бўлган нуқсонларни фош этишда танқидий чиқишлар ҳам мунтазам ёритиб борилмоқда. Бунда аҳил жамоамизнинг ҳар бир аъзоси ўз ҳиссасини қўшаётганлигини алоҳида эътироф этмоқчиман.
27 июн мамлакатимизда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрам қилинади. Фурсатдан фойдаланиб, барча журналистларни ва жамоатчи мухбирларни бу сана билан муборакбод этаман.
Йўлчи МУҲАММАДИЕВ,
Газета бош муҳаррири, "Йилнинг энг фаол
журналисти" Республика танловининг ғолиби.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Тарихга бир назар
- 21 янв, 14:22