МЕҲРСИЗ ЎҒИЛ

Сўнгги пайтларда онанинг тез-тез тоби қочадиган бўлди. Маҳтумқули айтганидек, дарднинг ёмони қарилик экан. Ёши 90 дан ошган она ёлғиз ўзи яшарди. Тоби қочиб қолган пайтларда қўни-қўшнилар ёрдамга келар, кечалари ёнида тунаб қолишарди. Тунлари эса онаизор ўғлининг отини айтиб чақирар, кўзини очганда эса фақат зулматни кўрарди. Бу ҳақда қўшнилар ўғлига бир неча бор айтганларида ҳам ундан дарак бўлмади.
Баҳорнинг илк кунларида онаизор ўғлининг йўлларига кўз тикиб бу дунёни тарк этди. Бу ҳақда пойтахтдаги ўғлига хабар жўнатишди. Ёлғиз фарзанд ҳам жанозадан бир-икки соат олдингина етиб келиб, кўзда ёш билан онасининг жонсиз гавдасини қучоқлади:
- Мени кечиринг, онажон...
Аммо жонсиз танадан садо чиқмас, она эса унинг бу сўзларига зор ҳам эмасди...
Бундай меҳрсиз фарзандларга шоирнинг қуйидаги мисраларини эслатгимиз келади:
Тириклигида қилмасанг агарда шод,
Ўлганда хоҳ қил, хоҳ қилма фарёд...
Мавзуга оид:

Оқдарё бахшилари
- 25 мар, 15:06

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00