К О М И С С И Я
(Ҳ а ж в и я)
Бир мактабга юқори ташкилотлардан текширувчилар келадиган бўлибди. Буни эшитган маҳаллий амалдорлар мактабга ётиб олишибди. Энг аввало асосий диққат-эътиборни мактабда яратилган шарт-шароитлар, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига қаратишибди. Мактаб биноси эски, таъмирталаб, умуман талабга жавоб бермайди. Нима қилмоқ кераклигини ўйлаб роса бош қотиришибди. Сўнгра бир қарорга келишибди: Ўқув йилининг қоқ ўртаси бўлишига қарамасдан ўқувчиларга жавоб бериб, зудлик билан мактабда таъмирлаш ишларини бошлаш зарур:
- Хўш, ўртоқ директор, Сизга биз томонимиздан қандай ёрдамлар керак,- деб сўрашибди мактаб директоридан.
Анча вақтлардан бери бундай олижанобликни эшитмаган мактаб директори эсанкираб қолибди ва бор муаммоларини тўкиб сола бошлабди: 10-20 йилдан буён таъмир нималигини кўрмаган мавжуд синфхоналарни таъмирлаш ва жиҳозлаш, мактаб ҳовлисини ободонлаштириш учун ерларини ҳайдатиш, дарахт кўчатлари экиш, гулзор ташкил қилиш, йиқилай деб турган ҳожатхонани таъмирлаш ва...
- Тўхта, тўхта,- бирдан сенсирашга ўтибди маҳаллий амалдор. - Қараб турсам, муаммоларинг жуда кўпга ўхшайди. Нима сени ишингни биров келиб қилиб берармиди? Энди менга ушбу муаммоларингни бартараф этиш юзасидан ўзингдаги, ҳа, яна бир бор айтаманки, ўзингдаги мавжуд имкониятларинг ҳақида бирма-бир гапириб бер. Энди мен эшитай-чи... Қолаверса, бажарган одам директор бўлади. Директор бўламан деб қанча-қанчаси югуриб юрибди. Қани гапир...
Мактаб директори қаттиқ қайғуга ботибди. Нима дейишини ҳам билмай тили танглайига ёпишиб қолибди. Ахир, имконияти умуман йўқлигини айтса, вазифасига нолойиқ раҳбар дея, шу заҳоти ишдан бўшатишса, ҳаммасини ўзим бажараман деса, бунинг ҳам сира иложи йўқ, қўлсиз, оёқсиз бўлса. Бир томондан, эрта-индин юқоридан текшириш келади, дейишаётган бўлса...
Мактаб директорини ўз ёғига ўзини қовурмоқчи бўлаётганлигини кузатиб турган юқори ташкилот раҳбари маҳаллий амалдорни ёнига чақирибди ва санаб ўтилган барча камчиликларни бажариш учун унинг ўзига 3 кун муҳлат берибди. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, кўп эмас, оз эмас, роса уч кечаю уч кундуз ўтиб гўёки эртаклардагидек, мўъжиза рўй берибди. Мактабда таниб бўлмас даражадаги янгиликлар, ўзгаришлар содир бўлибди.
Айниқса, мактаб ўқитувчилари ҳам, ўқувчилари ҳам бу мўъжиза олдида лол қолишибди. Мактаб ҳовлисидаги анвойи гуллар худди жаннат боғини эслатармиш. Замонавий талаблар даражасида таъмирланган ва жиҳозланган синфхоналарини кўриб ҳайратдан кўзларига ёш келибди: Неча йиллар давомида ремонт нималигини билмасдан қаровсиз ётган синфхоналари, эскирган парталар, доскалар, синиб ётган стол-стуллар, спорт зал, ҳожатхона, ҳамма-ҳаммаси янгиланибди. Мактаб биносининг қоқ тепасида қуёш панели ҳам ўзини кўз-кўз қилар эмиш.
Мактаб ўқитувчилари, ўқувчилар ниҳоятда хурсанд бўлишибди. Ҳамма бир хил формага ўтишибди. Давоматни айтмайсизми, давомат бирданига 99,9 фоизни ташкил этибди. 11-синф ўқувчилари ҳам репитеторга бормасдан дарсларга тўлиқ қатнаша бошлабди. Бу ахир ноёб воқеа-ку! Энг асосийси, мактаб директори маҳаллий амалдорнинг ортиқча зуғумидан, тинимсиз текширишларидан қутилиб, ўз вазифасида узоқ йиллар давомида ишлаб қолибди.
Бу мўъжизани кўрган бошқа мактабларнинг ўқитувчилари ҳам қани энди бизнинг мактабларга ҳам комиссия келса-ю, бизнинг ҳам елкамизга офтоб тегса, дея комиссия кутадиган бўлишибди.
ШУКРОНА.

Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00