Т А Қ Д И Р Ҳ А З И Л И Қ и с с а
Ер ярим дақиқада оппоқ, бамисоли кордек ястаниб олди. Жала ёғиш хуморидан чиқди шекилли, таққа тўхтаб, ўрнига майингина ёмғир севалай бошлади. Бу кўнгилсиз воқеаларни ҳукмрон бўлганига ҳам бир соат вақт бўлди. Энди катта-кичик сойлардан, даралардан ажобо қилиқлар қилиб, ўзини қоп-қора балчиқ рангига бўяниб сувни келиши бизни саросимага солиб қўярди. Бу яқин ўртада яқин бирорта ўй бўлмаса. Палаткамиз анча овлоқда қолиб кеттан. Бизни етиб келишимизни, ўзининг илиқ паноҳига олишни кутарди.
Ёмғир ёғиши билан иккимиз ўзимизни йигирма киши сиғадиган тош ғорга олиб, жон сақладик. Тош ғор ичига шундай ишлов бериб безатилган-ки, ақл ҳайратга тушиб қолади. Беихтиёр қадим ўтмишдошларимиз турмуш тарзи эсимга тушади. Ҳеч қачон табиат бу тоғларни ўзича безатмаган бўлса керак деган ўйларга бораман. Ҳар бир мўъжиза инсон ақл-заковати билан дунёга келади. Бу - дунёнинг туғилиши эмасмикин?
Ўша маҳоватли миср пирамидаси-ю, ҳукмдор Новуходоносирнинг суюкли умр йўлдоши, Мидея маъшуқасига атаб қурдирган Бобил осма боғи ҳайратларга кўмилган. Ушбу мўъжизакор боғ тўрт қаватдан иборат бўлиб, ҳар бир қаватни баландлиги 25 метр бўлган устунлар кўтариб турган, қаватларга аввало текис тошлар терилган, қамиш тўшалган сув ўтказмас қатлам тўшалиб, кўрғошинли ясси тўшамалар тўшалиб, тупроқ солиниб, боғ барпо этилган ёки Хуррамшоҳнинг севимли завжаси Тожмаҳал мўъжизавий севги-муҳаббат улуғворлигининг ёдгорлик улкан иншоотлари нақадар ҳайратли, қадрияти улуғ эканлиги беихтиёр эсимга келади.
Биз яшаб турган замин табиат сирларига нақадар бой. Мана навқирон йигитлик ёшига тўлибсан, умринг давомида "Тош ўрмон" воқеасини эшитганмисан?
- Асло! - деб жавоб қилди Баҳром отасининг сўзларини берилиб тинглар экан.
- Тош ўрмон тоғ этакларидаги дунёнинг мўъжизаси, моддий-маданий тарихий олис ўтмиш садоси.
"- Тош ўрмон!.. қизиқ ҳикояга ўхшайди, -деб отасига бир жилмайиб ўгрилиб боқаркан, йигит.
- Коинотни қачон пайдо бўлгани фақат Худогагина аён. Биз осий бандалар баъзи бир таянч-суянчларга тахминлар қилиб, дунёни яратганини ўзимизга тахминлар қила оламиз. Баъзи манбаларда таъкидлашича, биз яшаёттан оламни яралганига етмиш миллиард йил бўлган экан. Яқинда бутун умрини Арабистон заминида хизматда ўтган Абдураиф Абдураҳмоновнинг "Саодатга бошловчи билим" номли китобини ўқиб қолдим. Китобдаги "Дунёни яралиши" бобида гарчан ривоят бўлсада кишини ҳайратга солувчи воқеалар тасвирланган. Унда ёзилишича, Тангри дебди: "- Мен бир Одам ато билан Момо ҳавони яратдим. Улар ўн минг йил яшадилар. Улар ва уларнинг авлодлари дунёдан кўз юмгач яна қайтадан Одам ато ва Момо ҳавони яратдим улар ҳам ўн минг йил умр кўрдилар. Улар ва уларнинг авлодлари оламни тарк этгач қайтадан яна Одам ато билан Момо ҳавони яратдим улар ҳам ўн минг йил умр кўрдилар. Улар дунёдан юз ўгиргач яна бир Одам ато ва Момо ҳавони дунёга келтирдим. Улар ҳам дунёдан кетгач, яна бир Одам ато ва Момо ҳавони яратдим. Улар ҳам авлодлари билан ўн минг йил умргузаронлик қилдилар. Улар ўтиб кетгач, такроран Одам ато ва Момо ҳавони оламга мунаввар айладим. Уларнинг авлодлари ҳам ўн минг йил умр кўрдилар. Уларнинг паймоналари охирлагач, яна бир Одам ато Момо ҳавони яратдим. Улар ҳам аждодлари билан ўн минг йил умр кўрдилар. Улар дунёдан ўтдилар. Улар дунёдан ўтгач яна Отам ато ва Момо ҳавони келтирдим. Улар ҳам аждодларини дунёдан олиб кетгач яна бир Одам ато Момаҳавони яратдим. Дунё барчаларига вафо қилмади, улардан ном-нишона қолмагач яна бир Одам ато ва Момо ҳавони дунёга келтирдим. Уларнинг ҳар иккиси авлодлари билан бир оз йигирма минг йил умр кўрдилар. Барчалари дунёга устун бўлолмадилар. Улар дунёни тарк этишгач яна бир Одам ато - Момо ҳавони яратдим. Улар ҳам ўн минг йил умр кўрдилар. Бу сизларнинг аждодларингиз. Уларнинг ҳар иккиси ҳам ҳақиқатга мойил"...
Бу ривоятдан оғзи ланг очилган Баҳром отасининг қанчалар кўп китоб ўқиб, қалбида не-не хазиналарни жам қилганидан унга бўлган ҳурмати ошди.
- Умрингиз китоб ўқиш билан улғаяётганга ўхшайди, назаримда, - деди Баҳром отасининг бодомқовоқларига-ю, ўсиқ қоп-қора қошларига назар ташлаб.
- Ҳа-а, ўғлим. Китоблар менинг жон-дилим. Мени турли фалокатлардан китоблар қутқазган. Улар дунёга келмаганида тубан ва манқуртга айланиб қолардим.
-"Тош ўрмон" тақдири нима билан якун топган, ота?..
Жуда қадим, ўтган бир замонда,
Мен сўз очар бўлсам бир водийда.
Бўлиб ўтган қайғули бир фалокат,
Ўтмишга айланибди бу ҳикоят.
Табиати сўлим ва роҳатижон,
Ой нурида жилваланар ниҳон.
Одамлари дилкаш ва меҳрибон,
Ажиб мўъжизалар ичра кенг жаҳон.
Эрлари марду паҳлавон,
Аёллари эрур моҳитобон.
Йигитлар қўлида қиличу қалқон,
Ёвлар йўламабди ҳеч қачон.
Санамларнинг қошлари камон,
Оқсоқоли ҳақпарвар, одилу чечан.
Саховатли чеҳраси чaрағон,
Кечмиши яхшиликдан нишон.
Тўрт фаслда очилар чеҳраси,
Ризқи бутун, ҳамиша қозонда оши.
Якандози ям-яшил либос,
Эркак-аёлда шоҳидан либос.
Дашту қирлари яшнагай қошида,
Водийлари ўранган яшил либосга.
Одамларин юмуши чорвачилик,
Баъзилари қилишар мевачилик.
Косиблари ўтмиши пўстиндўзлик,
Барчасин нияти яхши эзгулик.
Шундай юртдан қочар ёвузлик,
Чиройидан сочилар ёруғлик.
Тоғ қоялари яшил арчазор,
Водийлари кўкси лолазор.
Уюрлари кишнашар мастона,
Қўй-қўзилар яйрашар остона.
Қушлар қилиб самода тантана,
Улуғ бaхтдaн келтирар нишона.
Қадамлар ташлар беозор,
Боғлaридa озод қушлар қилиб нaғмa,
Бахт ва тахтдан сўзлашар афсона.
" - Тингланг, аҳли жонзодлар,
Айтар бўлдик сизга кўп насиҳатлар.
Барчамизга тангридан улуғ неъмат,
Ҳар бирини қадрламоқ яхши фазилат.
Қадр сўзи улуғ бир ҳикматдир,
Ҳикматга эргашмоқ яхши одатдир.
Яхшиликнинг нишонаси ҳислат,
Хислат ила ёғилaр бошга зийнат.
Тангри ўзи танҳо кузатувчи,
Мукофотини дарҳол етказувчи.
Эътибор ҳурматга сазовордир,
Лоқайднинг юзи доим қорадир.
Ҳушёр бўлинг доим бандаю, ожиз,
Ёмон иллатдан чекининг бир оз.
Иллатнинг ёзуви лоқайдликдир,
Зулми бошга тушган касофатдир.
Ҳушёр бошлар эгилмас асло,
Ақлдан тангри бўлар тасанно.
Очилар дунёнинг бахт кошоналари,
Сизга меҳрла боқар замона шодлиги.
Пешонага яхши кунлар ёзилар,
Дастурхонга ноз-неъматлар сочилар.
Тифоқ элдан яхшигина ном қолур,
Бузғунчидан лаънатланган доғ қолур.
Замин узра оқил-одоб ўзингиз,
Олам ичра ширин забон ўзингиз.
Яхши сўзланг, этинг, кўнгилни хушлаб,
Табиатни асранг яхши сўзлаб.
Тангри сўзин сизга хабар айладик,
Насиҳатин эзгуликка шод айладик.
Боғу эрам бизга обод кошонадир,
Огоҳ этмоқ яхшиликдан нишонадир.
Насиҳатлар сизга тенгсиз ёр бўлади,
Манзилингиз бехатарли соз бўлади.
Шундай дея қушлар кўздан ғойиб бўлди,
Ҳикматларни совға қилиб қолдирибди.
Ўтиб борар куну ойлар,
Замонлар асрларга улашар.
Одамлар эртак мисол яшар эди,
Қўш ноғора ҳаёт завқи чалар эди.
Бахту иқбол бу заминга ҳоким бўлди,
Шоҳ супалар адолатга тўлиб борди,
Бундан шод, барча элу навқирон,
Ҳақдан сўзлар ҳокими Соҳибқирон.
Олам яшнаб бораверди,
Замин нурдан чирой очаверди,
Тангри бандасин олқишларди.
Иноқликдан сўз очарди.
Не бўлдию одамзоддан,
Меҳр юз ўгрирар ундан.
Қадр ҳам кетар бўлди,
Омад ҳам қайтар бўлди.
Бойлик деган ола чипор,
Ақлни ҳам мағлуб этар.
Сўқир кўзли иймонсизлар,
Юзлари қора айлар.
Оқибат ҳам йироқлашди,
Бир-бирига зуғум бўлди.
Тангрига бу малол келди,
Не деярин билмай қолди.
Қаҳру ғазaб ғолиб келди.
Қисматини аямади.
Кийди дунё қора либос,
Кечмишида ором бўлмас.
Тун-ми, кун-ми? Билиб бўлмас -
Шодликларни асло суймас.
Тирик жонзот кетди элдан,
Билмасди у, умри якун.
Қуёш юзин қоплаб қора чиммат,
Олам чекинди, ичра қора зулмат.
Тирик мавжудод сўна бошлади,
Дарахтлар чарс-чурс сина бошлади.
Тоза ҳаво чекинди зулмат қарига,
Тавба-тазарру ярамади корига.
Сарвиқат дарахтлар мункайиб қолди,
Ярғинли тоғлaр келбатин йўқотди.
Азим чинорлар бели букчайди,
Букчайиб танаси тошга айланди.
Қум-кўк-яшил оламдан,
Қолди бир парча тош ўрмон.
Қолмади заминда ҳеч бир нишона,
Тангри ҳам безовта, паришона.
Ҳур қизлар келиб холиқ қошига,
Сўради:- Бўлди, етар, қисмат шунча.
Қора чимматни ол олам бошидан,
Қуёшга ҳаёт бер, холис эт чимматдан.
Шуъласидан балқисин рўйи замин,
Тангри табассум қилди шу замон.
Ҳур қизларга шафқат айлади,
Чимматин олишга қарор айлади.
Замон чеҳраси ёришиб кетди,
Ақл ва ҳушдан мастона бўлди.
Мудроқ майсалар қаддин ростлади,
Гиёҳу дарахт yруғдaн кўпайди.
Она ер яна келин либос кийди,
Бахт ва толеига шукрона ўқиди.
Тоғлaр боши ўради оқ салла,
Оналар тилида янгради алла.
Оқинлари созу суҳбат айлади,
Қубузлари ростдан нола айлади.
Водийлар кийиб шоҳона либос,
Тоғлaри савлатин кўрсатар яккас.
Беҳисоб шукуроналик ёғилди шаънига,
Ҳамду санолар ўқилди нақшига.
Ҳаёт шу тарзда қайта қашф бўлди,
Бу сирдан олам мавжларга тўлди.
Шодликларга балқиди еру кўк,
Оламга бахт келтирди бу шодлик.
Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02
Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10
Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37
Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05
Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00