ҚАДР Ҳикоя

Суҳбат-суҳбатдан ранг олади, ўзига тортади, бир-бирига сифат ва сийрат бағишлайди. Бир-биридан нусха олиб, бир-бирига гўзаллигини намойиш қилади. Ҳамма гап суҳбатдошда. Суҳбатдошнинг дунёқарашидаю, фалсафасини бус бутунлигида...
Одамлари тушмагур фазилатларини рангго-ранг бойитишни ҳавас қилиб яшайдилар. Кимдур қазоси етган кишига ачиниб: «- Ҳа-а, дунёю азалда, биров дунёни аввалроқ тарк этади, бировлар ёшини яшаб, ошини ошаб, дунё лаззатларидан тўйиб-тўйиб ўтади. Кимдур яхши ва ёмон ишларини сўзлаб охиратининг ободлигига юзига фотиҳа тортади. Кимдир: «- Бечорани қилолмаган ишлари кўп эди, орзулари ярим йўлда қолиб кетди,» - деса, яна кимдир: « - шўрликни бу дунёда қиладиган ишлари қолмади», - деб ер чизади. Лекин тириклик оламида яшаётганлар ўз ишларига ўзлари баҳо берар экан, дунёни ёлғончилигидан нолиб, гуноҳкор ишларнинг тепасида ҳамиша шайтон ҳукмронлигини сира эсларидан чиқаришмайди. Ва осий одам барча кўргуликларнинг шаҳодатларига тан бериб, бўйин эгмасдан асло иложи йўқлигини кўнгилларидан ўтказадилар. Агар шу осийлик бўлмаганида инсон зоти дунё икир-чикирларига ўзгача бир меҳр, қадрият, чексиз садоқат билан қараган бўлар эди.
Аслида мол-дунёсига ўчлик, одам билан одам ўртасидаги биродаркушлик Одам Ато, Момо Ҳаво фарзандлари бўлмиш Қобил ва Ҳобиллар кечмишиданоқ юзага келган, деган тахминлар ҳам йўқ эмас. Албатта, касални яширсанг иситмаси ошкор бўлишини баъзан эсдан чиқазиб қўямиз. Дунё ҳаю-ҳавасига қалбни бағишлаш оқибатсизлик эканлигини унутиб қўямиз. Лекин барчасини мукофот ва жазосини эгаси борлиги яқин вақтгача барчанинг хаёлидан кўтарилган эди...
Янгибой ота шу ўйлари оғушида хаёли ғарқ бўлиб турганида, қаршисидан эшак минган кимса уловини йўрғалатиб, "их-их-х"лаганича ўтиб кетди. У яна хаёлга изм берди. "Ҳа-а, эшак жонивор ҳам худонинг бир безавол махлуқи. Бу жониворлар уруғи ота-боболаримизнинг корига жуда яраб келган. У ҳам бўлса ҳаммагаям насиб бўлмаган. Эшаги борни яхши мулкдор деб қарашган. Замона ўзгардию, бу жонзодларнинг ҳоли хароб бўлаверди. Баъзи нопок кимсалар бу махлуқлардан баҳордан кузга қадар фойдаланишадилару, аммо қиш тушиб совуқ эшик қоқиши билан молхонасидан ҳайдаб чиқарадилар. Наҳотки эчки-улоқ, қўй-қўзи, сигир-бузоқ, новвосларигача роса тўққиз ой хизмат қилган эшак ўзи жамғариб қўйган хас-хашакдан ўзи маҳрум бўлса. Фалакнинг адолатсизлиги эмасми бу! Шўрлик қиши билан иссиқ жой излаб чиқиндихоналардан нуқул емиш искаб, кун кечиради. Қачон баҳор кирадию, уларнинг ҳам бошига офтоб нурини ҳадя қилади. Ана шу кундан бошлаб кўнгиллари бир оз яйрагандай бўлади.
Эшитишимга қараганда, Эрон заминида Баҳром Чубина деган бир адолатли ҳукмдор ўтган экан. Айни қишнинг изғиринли бир кунида кўшкидан туриб атроф-оламга назар ташлаган экан. Сарой ташқарисидаги девор ёнида бир қўтир, яғири чиқиб кетган қари эшак искаланиб ўзига емиш излаган бўларди. Ҳукмдор эшакнинг бу ҳолатига ачиниб қаради. Ва вазирини ёнига чорлаб, бундай савол билан мурожаат қилибди.
- Яқинимга кел! Ҳў-ў ана, девор биқинидаги эшакнинг ҳолатини кўраяпсан-ми? Ҳоли жуда хароб. Кўринишдан кекса ва дардчил эшакка ўхшайди. Уни эгасини бил. Сўнг менинг олдимга олиб кел.
Вазир ҳукмдорининг сўзларини тинглади ва орқасига тисарилиб ишга киришди. Ясовуллар сўраб-суриштириб эшакнинг эгасини топдилар. Уни ҳукмдорнинг ҳузурига олиб келдилар.
- Вазир ҳукмдорга:
- Эшак кир ювувчингизники бўлиб чиқди.
Ҳукмдор кир ювувчисини билар эди. Унга савол билан мурожаат қилиб:
- Бу эшак сеникими? - деди.
- Эшак меники эди. Энди қариди, қартайди, баданига яра тошиб буткул яроқсиз ҳолга келиб қолди. Бундан энди менга бирор бир наф йўқ. Шундай бўлгач тўқимидан ажратиб олиб, ўзини хоҳлаган томонга кетишига рухсат қилдим, - деди кир ювувчи.
Ҳукмдор заҳархандалик билиб кулиб:
- Об-бо-о, сени? Бу эшак неча йил сенинг хизматингни қилди?-деди қовоқ қилиб. - Неча йил хизматингни қилди?
- Ўн беш йил!
- Ўн беш йил! Буни қарая, салкам ярим умринг у билан сирдош ўтибди-ю, аммо сен буни охирги кунларини ўзингга раво кўрмабсан-да.
- Мени авф этинг, ҳукмдорим!
- Бу ишинг бирла дилимни оғритдинг. Сен авфга эмас, жазога лойиқсан.
Кир ювгич ҳукмдорнинг оёғи остига саждалар қилиб ҳукмдорга ёлворди.
- Болаларимга раҳмингиз келсин. Мартабангиз бунданда ортиқ бўлсин. Қилмишимдан пушаймонман. Сиз менга қандай жазони лойиқ кўрсангиз нима ҳам дер эдим...
Давоми бор.
Турсунбой МАҲМАДАЛИЕВ.

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00