Аҳоли ўртасида санитария-гигиеник ва эпидемиологик хотиржамликни таъминлаш мақсадида

2022 йилнинг шу кунига қадар туманимизда  ҳайвонлардан  жароҳатланиш ҳолати  376   нафарни ташкил қилиб, жароҳатланганларни 40 нафарини "С"  тоифа   номаълум ҳайвонлардан жароҳатланганлар, 336 нафари "Д" тоифа эгаси бор ҳайвонлардан жароҳатланганларни ташкил қилади. Жароҳатланганлар тўлиқ қутуриш касаллигига қарши антирабик эмлаш курси олган. 2021 йилнинг шу даврига қадар  бу кўрсаткич   329 нафарни  ташкил қилиб, шундан 30 нафари "С" тоифадаги ҳайвонлардан   299 нафари  эгаси маълум "Д" тоифали ҳайвонлардан жароҳатланиш бўлиб,  ўтган йилга нисбатан жароҳатланиш  37 нафарга   ошган. 
Бунинг сабаби туманимиздаги ободонлаштириш бўлимидаги ит овлаш бригадасини жойларда ишни ташкил қилиш учун техникаси йўқлиги, ит овлаш бригада билан ҳамкорликда  рейд назоратлар олиб борилмаганлиги натижасида жароҳатланиш кўрсаткичи кўпаймоқда. 2022 йил январь  ойида туман СЭО ва ЖС бўлими, тиббиёт бирлашмаси, туман чорвачиликни ривожлантириш ва ветеринария хизмати бўлими иштирокида "Қутуриш", "Крим-конго гемморагик иситма ККГИ", "Куйдирги" касалликларни олдини олиш чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида"ги 23 январь 2015 йилдаги 37-сонли буйруғи ижроси бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
2022 йил давомида 2 нафар фуқаро  куйдирги касаллигига гумон қилиниб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди. Вилоят вирусология лабораториясининг таҳлилига кўра, ҳар иккала беморлардан куйдирги касаллиги аниқланмади. Гумон қилинган касаллик ўчоқларида ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари иштирокида тезкор чора-тадбирлар  ишлаб чиқилиб, эпидемик эпизоотик профилактик тадбирлар олиб борилди. 
2022 йил 3 май ҳамда 2 июлда  туман тиббиёт бирлашмаси  КТМП, ҚОП, ҚВП  шифохона мудирлари, масъул ходимлар, етакчи мутахассислар иштирокида "Маймун чечаги" касаллигини аҳоли ўртасида тарқалиб кетишини олдини олиш тўғрисида 02/341 сонли кўрсатма хати берилди ва ўқув семенар йиғилиши ўтказилди.
2022 йил 9 ойи давомида 274 нафар  СОVID-19 инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди ва ҳар бир касаллик ҳолатларида эпидемиологик назорат лаборатория таҳлиллари ўтказилди. Мулоқотдагилар 14 кунлик карантинга олиниб, вилоят СЭО ва ЖС бошқармаси,   туман тиббиёт бирлашмаси, маҳалла жамғармаси ва туман ички ишлар бўлимларига  маълумотлар тақдим этилди. 
Туманда 2021 йил 9 ойида аҳоли ўртасида ўткир вирусли гепатит А бирламчи бўйича мурожаат қилганлар жами 99 нафарни ташкил этади. Гепатит А ташхиси билан  73 нафар бемор  ҳисобга олинган  бўлиб, 100.0 минг аҳолига интенсив кўрсаткичи 45,5 ни ташкил қилган. Ўтган 2020 йилда ўткир вирусли гепатит билан касалланиш 43 нафарни ташкил этиб, 100 минг аҳолига интенсив кўрсаткичи 26,4 ни ташкил қилган. Туманда  ўткир вирусли гепатит А билан касалланиш ҳолати 2022 йилнинг 9 ойида ўтган 2021 йилга нисбатан 30 нафарга ошганлиги кузатилди. Ўтган 9 ой давомида  ўткир вирусли гепатит В,С билан рўйхатга олинмаган. 
Туман энтомология хизмати ходимлари тамонидан 2022 йил 9 ойи ҳолати бўйича 199,9 та очиқ сув ҳавзалари қайта руйхатдан ўтказилди. Туманда 190 км2  майдондаги анофелес сув ҳавзаларига безгак тар-қатувчи чивин қуртларига ишлов берилди. 8 гектар  майдондаги очиқ сув ҳавзаларига гамбузия балиқчалари қўйилди.
Туман СЭО ва ЖСБ жамоатчилик билан ишлаш бўлинмаси йиллик режа дастурига киритилган маҳаллабай ишлаш тизимида барча маҳалла ўрганилмоқда. Туманда 24451 та хонадон мавжуд бўлиб, шундан 20800 та хонадон ўрганилган.
Дезинфекция бўлимига якунловчи дезинфекция ишларни ўтказиш учун жами 760 та буюртма тушган ва тўлиқ бажарилган. Шундан ўз вақтида 18 та мактабгача таълим ташкилотларида, 103та мактабларда дезинфекция ишлари ўтказилган. Дезокамера усулида 165 та касаллик ўчоғида дезинфекция ишлари олиб борилган. Жорий дезинфекция ишлари 127 та касаллик ўчоғида олиб борилган. 
2022 йил 9 ойида коммунал гигиенаси йўналиши бўйича жами 183 та объектлар рўйхатга олинган, шулардан 30 таси маиший хизмат объектлари, 37 та дорихона, 2 та ҳаммом, 1 та "Тоза ҳудуд", 1 та Ободонлаштириш бўлими, 12 жомеъ масжид, 5 та чўмилиш ҳавзаси, 1 та маданият уйи, 1 та марказий истироҳат боғи, 52 та сув иншооти, 30 та "Гўзаллик салони", 25 та эркаклар сартарошхонаси мавжуд.
2022 йилда 1 та коммунал ва 51 та ҳудудий сув иншоотлари рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг барчаси ер ости манбаларидан фойдаланади. Йил давомида коммунал водопроводидан 72 та бактериология ва 96 та кимё лабораторияларига намуналар олиш режалаштирилган. Шундан бактериология намуналари 75 та намуна олинган, кимё лабораторияларига намуналар 100 фоизга бажарилган. Салбий натижалар 2 та кузатилди, бактериология намуналаридан 3 таси талабга жавоб бермаган. .
Мурожаатлар билан ишлаш бўлимига 2022 йил 9 ой давомида жами 29 та мурожаат келиб тушган. Жумладан, виртуал мурожаатлар 14 та, ёзма мурожаатлар 12 та ва оғзаки мурожаатлар 3 тани ташкил этади.  Фуқароларнинг барча мурожаатлари белгиланган муддатлар ичида  кўриб  чиқилган ва қоидабузарликлар бартараф этилган ҳамда ўрганиш натижлари тўғрисида муаллифларга ёзма равишда жавоб хатлари  берилган.
Умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларида озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, ўқувчилар ва болалар учун уларнинг ёшига доир физиологик эҳтиёжларига мувофиқ бўлган рационал ва мутаносиб озиқ-овқат билан таъминлаш юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 майдаги "Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5124-сон қарори қабул қилинган. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида "Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда тўғри овқатланишни йўлга қўйиш" бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури" ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. 
Огоҳлантирувчи давлат санитария назорати давомида 2022 йил 9 ойида болалар ва ўсмирлар муассасалари қурилиши учун ер танлаш бўйича 2 та ҳамда қурилиш ва реконструкция лойиҳалари бўйича 4 та хулоса берилган. Улардан 1 та лойиҳа санитария қоида ва норма талабларига риоя қилмаслик ҳолатлари аниқланган. Қурилаётган 1 та объектда назорат олиб борилган, улардан  1 тасида санитария қоида ва норма талабларига риоя қилмаслик ҳолатлари аниқланган. Жами бўлиб 2022 йил 9 ойи давомида 4 та болалар ва ўсмирлар объектлари қабул қилинди.
Ўтган давр мобайнида 57 та умумтаълим мактабларида лаборатория назорати ўтказилган бўлиб, санитария-кимёвий таҳлиллар учун олинган 43 та ичимлик сув намуналари ва бактериологик таҳлиллар учун олинган 74 та намуналардан 1 таси санитария қоида ва норма талабларига жавоб бермаган. 
Шунингдек, 245 та болалар ва ўсмирлар объектларида жорий санитария назорати олиб борилган. 102 та бюджет объектлари ва 25 та тадбиркорлик субъектлари шулар жумласидандир. 
Шундан 57 та умумтаълим мактабларида ва 29 та мактабгача таълим ташкилотларида лаборатория назорати ўтказилган. Мактабларда санитария-кимёвий тахлиллар учун олинган 74 та ичимлик сув намунасидан            1 таси (0,0135%) ва бактериологик таҳлиллар учун олинган 37 та намуна олинган.
2022 йил 9 ойи давомида 245 та болалар ва ўсмирлар объектларида 48 та текширувлар ўтказилиб, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган масъул шахсларга нисбатан 48240000 та маъмурий чоралар (жарималар) қўлланилган, эпидемияга қарши чора-тадбирларни бузганлиги учун 10 та муассасаларининг иш фаолияти вақтинча тўхтатилган, 52 нафар ишчи-ходимлар ишдан вақтинча четлаштирилган.
Жорий санитария назорати 2022 йил        9 ойида овқатланиш гигиенаси йўналиши бўйича жами 430 та объектлар рўйхатга олинган. Улардан 67 таси  ишлаб чиқариш корхоналари, 138 таси умумий овқатланиш корхоналари ва 225 таси озиқ-овқат савдо корхоналари ҳисобланади. Ўтган даврда жами корхоналарнинг 60 тасида текширишлар ўтказилган, шундан ваколатли орган билан "келишилган" тартибда текширишлар ўтказилгани йўқ, 60 таси ваколатли органни "хабардор этган" тартибда ўтказилган. Объектларни текшириш давомида 309 та озиқ-овқат намуналари лабораторияларда таҳлил қилинган, шундан 37 таси санитария қоида ва норма талабларига жавоб бермаган. 

Б.МАРКАЕВ,

 туман СЭО ва ЖС бўлим бошлиғи.

Мавзуга оид: