БАҲОР - АВИТАМИНОЗ ФАСЛИ

Баҳор келиб, организмдаги витаминлар захираси камаяди. Айниқса сувда эрувчи: С, Р, РР, В гуруҳ ҳамда D витаминлари танқислиги сезилиб қолади. Сувда эрувчи витаминлар танқислигига сабаб - етарлича мева, кўкат, сабзавотлар емаслик бўлса, D витамини етишмаслигига - кунлар қисқариши, қалин кийимда бўлиш оқибатида етарлича қуёш нурларини организмга сингимаслиги сабаб бўлади.

Ўзбеклар қадимдан баҳор келиши билан кўк сомсалар, кўк чучвара, кўк ош, сумалак қилиб келган ва ҳозирда ҳам бироз сусайган бўлсада ушбу анъана давом эттирилмоқда. Бу илмий нуқтайи назардан муҳим анъана! Айнан мана шундай таомлар организмни витаминларга бўлган эҳтиёжини қондиради.


Баҳор келиб кўклардан турли таомлар, сумалак пишириб ўзингиз ва оила аъзоларингиз билан истеъмол қилишингиз баҳорги авитаминозни енгишда ёрдам беради.


Мавзуга оид: