Миннатдорчилик сатрлари МИНГ ТАШАККУР СИЗГА, ШИФОКОРЛАР!

Айни қиш палласида аҳволим оғирлашиб, мени Республика шошилинч тиббий тез ёрдам илмий маркази Самарқанд
филиали 2-
терапия бўлимига олиб келишди. Бўлимда тажрибали шифокор, кўп йиллик тажрибага эга бўлган Акбар ака Ҳайдаров
мени қабул қилиб олди. Тезлик билан менга биринчи ёрдам кўрсатилди, негаки мен ҳатто нафас ҳам ололмай қолган эдим, 
қон босимим жуда юқори эди. Қанд касалим кўтарилиб кетган, юрагим сиқилаётган эди.
Касалхонада фаолият кўрсатаётган ҳамширалардан Зарина Қурбонова, Мадина Раҳмонбердиевалартезда чаққонлик билан 
томчилаб даволашни бошлашди. Бўлим шифокорлари Акбар Ҳайдаров, София Муқимова, Дилшод Қодиров, Соҳиб 
Ориповлар мени синчиклаб текширишди ва тезда муолажани бошладилар. Муолажадан сўнг бир пасда нафас олишим
енгиллашди, қон босимим ҳам бироз пасайди. Тажрибали ва қўли эм шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари билан мен яна ҳаётга қайтдим.
Шундай қилиб, мен касалхонада ўн кун давомида даволандим. Шифохонада яратилган шарт-шароитлар, бепул дори-дармонлар ва ширин таомлар, иссиқ ва тоза хоналар, шифокорларнинг биз каби беморларга бўлган хушмуомалалиги, меҳрибонлиги тезда соғайиб кетишимизга яқиндан ёрдам берганлигини мамнунлик билан тилга олиш лозим. Ана шундай қалби дарё, меҳрибон ва ўз касбининг фидойилари бўлган оқ халатли шифокорларнинг кўрсатган юксак беминнат хизматлари билан қанчадан қанча шифо истаб келган беморларнинг соғлигига соғлик, умрига умр қўшилаётганлиги фикримизнинг исботидир. Негаки, ҳар қандай оғир аҳволда келган беморлар яна қайтадан ҳаётга келгандек, ўз хонадонларига соғ-омон қайтишаётганлигининг ўзи бир мўъжиза. Бу эса "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" деб номланган мамлакатда ҳақиқатдан ҳам инсон қадри баланд эканлигининг нишонасидир.
Касалхонада дардимга даво топиб, ўз оилам бағрига қайтар эканман, бўлим бошлиғи София Муқимова ва у кишининг устози Акбар ака Ҳайдаров, шунингдек, улар билан ёнма-ён меҳнат қилаётган барча оқ халатли шифокорлар, медицина ҳамширалари, тозалик бекалари ҳамда ширин таомлар устаси бўлган ишчи-хизматчилардан беҳад мамнун эканлигимизни яна бир бор таъкидлашни истардим.
Халқимиз саломатлиги йўлида кечаю кундуз беминнат хизмат қилаётган азиз шифокорлар, биз сиздан миннатдормиз. Бахтимизга доимо соғ-омон бўлинг, барчангизни баҳор байрами - Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этаман. 
Зулфия ПЎЛАТОВА,
Даҳбед шаҳарчаси, Навоий МФЙ.
Мавзуга оид: