Шарафли касб эгалари ОНА ВА БОЛАЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШАЁТГАН ШИФОКОРЛАР

Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади. Шу боис мамлакатимизда баркамол авлодга юксак эътибор ва беқиёс ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Айниқса, болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларга ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатиш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Шундай экан, болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва турли касалликларнинг олдини олиш борасида халқимизга беминнат хизмат кўрсатаётган шифокорларнинг ҳам масъулияти каттадир.
Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Болалар бўлимида бугунги кунда 3 нафар малакали болалар шифокорлари ҳамда 38 нафар тиббий ходимлар фаолият кўрсатишмоқда. Бу борада кундузни кундуз, кечани кеча демасдан келажагимиз ворислари бўлган болажонларимизнинг соғлигини муҳофаза қилишдек масъулиятли ва шарафли ишда асло тиним билмай меҳнат қилаётган оқ халатли саломатлик посбонларининг номларини алоҳида тилга олиб ўтсак арзийди. Бўлим бошлиғи Зумрад Абдуллаева ҳамда Нурбек Мансуров, Улуғбек Темиров сингари малакали шифокорларга камарбаста бўлаётган бўлимнинг катта ҳамшираси Дилфуза Юнусова, муолажа ҳамшираси Нигора Дўсбоева, Нигора Тошмуродова, Баҳора Очиловалар ана шундай фидойи ва жонкуяр шифокорлар ҳисобланади. Негаки, уларнинг ўз касбига бўлган садоқатлари, беморларга кўрсатаётган беминнат хизматлари туфайли юзлаб болажонларнинг соғлиги қайта тикланиб, ўз оилалари бағрига соғ-омон қайтишмоқда.
- Яқинда набирамнинг соғлигини тиклаш учун Болалар бўлимида ётиб даволандик,- дейди тумандаги Мустақиллик маҳалласида яшовчи онахон Гулзода Абдуллаева. - Бўлим бошлиғи Зумрад Абдуллаева, муолажа ҳамшираси Нигора Дўсбоева ҳамда тозалик бекалари Орзигул Қувондиқова ва Жамила Умрзоқоваларнинг бизга кўрсатган беминнат хизматлари туфайли набирам тез кунда соғайиб кетди. Бизга кўрсатган астойдил хизматлари учун бўлим шифокорларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Дарҳақиқат, бугунги кунда Болалар бўлимида малакали шифокорлар билан бир қаторда 19 нафар ҳамшира, 11 нафар тозалик бекаси ва 2 нафар ошхона ходимлари халқимизга беминнат хизмат кўрсатишмоқда. Бўлим 45 ўринга мўлжалланган бўлсада, 50-55 нафар бемор ётиб, даволаниб чиқишади. Бир ой давомида даволаниб, соғ-саломат ўз оиласи бағрига қайтаётган беморлар сони 300 нафардан ошиб кетмоқда. Бу борада бўлимнинг энг фаол, ғайратли, жонкуяр ва ширин сўзли ҳамшираларидан Дилфуза Хидирова, Шаҳноза Пиримова, навбатчи тозаликбонлар Нигора Бахрамова, Инобат Равшановаларнинг беминнат хизматлари барчага манзур бўлаётир.
Зеро, соғлом бола жамиятимиз келажагидир. Шундай экан, азиз фарзандларимизнинг жисмонан соғлом, ақлан баркамол ва ҳар томонлама салоҳиятли этиб вояга етказишда ўзларининг бурчини сид-қидилдан бажариб, эл олқишига сазовор бўлаётган шифокорларнинг эзгу мақсад йўлидаги ишларига улкан зафарлар тилаб қоламиз.
Г.ТИНИБЕКОВА.

ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИНИ ОШИРИШ - БОШ МАҚСАДИМИЗ
- 16 июн, 15:39

"ОQDARYO BIOMED" ХИЗМАТИДАН АҲОЛИ МАМНУН БЎЛМОҚДА
- 10 мар, 13:13

Тиббиёт муассасаларида нима гап?
- 26 апр, 11:02

Саломатлик
- 04 мар, 13:27