СОҒЛОМ МУҲИТ ОИЛАДА ШАКЛЛАНАДИ

з миллий тарихи ва маданиятигадунёда энг катта бойлик бўлганинтеллектуал ва маънавий салоҳиятига чуқур ҳурмат билан ёндашишуни асраб-авайлаш ва бойитишшу асосда ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш жаҳондаги ҳар бир давлат ва жамиятнинг моддий ва маънавий тараққиётида, ҳеч шубҳасиз, ҳал қилувчи ўрин эгаллайди". 

Ўзбекистон Республикаси

 Президенти Шавкат Мирзиёев.


Инсоннинг маънавий етук, интеллектуал жиҳатдан баркамол бўлиб улғайишида авваламбор, оиладаги соғлом муҳит катта роль ўйнайди. Соғлом муҳит шаклланган оилада одоб-ахлоқ, тарбия, тартиб-интизом, бир-бирига ҳурмат каби асрий қадриятлар шак-шубҳасиз барқарор бўлади.

Эътибор берган бўлсангиз, оиладаги ёш болача ҳам ҳали тили чиқиб улгурмаган бўлса-да, катталардан миннатдор бўлса ёки салом бермоқчи бўлса, жажжигина қўлчаларини беихтиёр кўксига қўяди ёки хайрлашиш маъносида қўлларини силкитади. Мана шундай гўзал ҳолатлар, ёқимли одатлар ҳам оилада берилган чиройли тарбиянинг ҳосиласидир. 

Ҳаммамизга яхши маълумки, болалар улғая борган сари уларга бериладиган тарбия доираси ҳам кенгайиб боради. Ва албатта, уларнинг талаб-истаклари ҳам ортиб боради. Бу ёшда айниқса эрта тонгдан юз-қўлни ювиб, катталарга салом бериш, улардан олдин дастурхонга қўл узатмаслик каби ўзбекона қадриятларимизни фарзандларимиз онгига сингдириб бориш ҳам муҳим тарбиявий аҳамиятга эгадир. Ҳар қанча шошилиб турган бўлса-да, катталардан рухсат сўраб, керак бўлса, уларнинг чиройли дуоларини олиб ўқишга ёки ишга отланишни одат қилган, миллий қадриятларимизга амал қилиш руҳида улғайган ҳар қандай ўғил-қиз келажакда албатта, баркамол шахс бўлиб вояга етади. 

Фарзандингизни мактабга кузатар экансиз, унга албатта, устозларни ҳурмат қилишни, синфдошларига нисбатан аҳил-иноқ бўлишни, китоб-дафтар, ўқув қуролларига эътиборли бўлишини уқтиришингиз лозим. Биз ота-оналар яхши биламизки, фарзандларимиз онгу шуурига болаликдан сингдириб борилган яхши хулқ, тўғрисўзлик, ватанпарварлик, китобни севиш, озодалик, хушмуомалалик, ота-оналар ва яқинларга, атрофдагиларга нисбатан меҳр оқибатли бўлиш каби ижобий хислатларни намоён қилишда алоҳида ўрнак бўлмоғимиз керак. 

Юқорида айтиб ўтганимиздек, гўзал хислатларнинг барчаси тарбия тўғрисидаги китобларда, бадиий адабиётларда ўз аксини топган. Шундай экан, фарзандингиз болалик чоғлариданоқ телефонга тобе бўлиб қолмаслиги учун уни китоб мутолаасига меҳр қўйишга ўргатишингиз лозим. Бунинг учун оиладаги катталар кўпроқ китоб ўқишлари керак. Зеро, ота-она боласи учун биринчи ўриндаги намунадир. 

Тасаввур қилинг, ота диванда, она ошхонада телефонга термулиб ўтирса, бола албатта, дарсини тайёрлаш ўрнига телефонни ичига кириб кетадида. Ўғил-қизларимиз тарбияси ҳақида гап кетар экан, уларнинг юриш-туриши, дарс қилиш жараёнларини доимий назорат қилиб боришимиз зарур. Оилада ота-оналар, бобо-бувилар фойдали меҳнатга ҳам ўргатиб боришлари, боғ-роғларда, далаларда меҳнат қилишга ундаши, гул ва дарахтларни парваришлаш кўникмаларини ўргатиши, табиатга меҳр уйғотиши ҳам ўсиб келаётган ёш авлод қалбида ёмонлик, ёвузлик каби иллатларни илдизини қуритиб, эзгулик уруғларини униб чиқишига туртки бўлади. 

Шу ўринда буюк мутафаккирларимиздан бири Саъдий Шерозийнинг ушбу гўзал, пурмаъно сатрларини келтириб ўтсак: 

Кимгаки ёшликдан берилмас одоб,  

Улғайгач бўлади бахтсиз, дили ғаш. 

Ҳўл новда эгилар қай хилда эгсанг,

Қуруқни тўғрилар фақат ўт-оташ.    

Келажагимиз эгалариниг маънавий баркамол, жисмонан соғлам бўлиб вояга етишишларида биз катталар, муаллим-устозлар, ота-оналар, хуллас, барчамиз масъулмиз. Зеро, Ватанимиз келажаги ёшларимиз қўлида.

Эркиной Қаршиева, 

"Халқ таълими аълочиси".