"COVID-19" ГА ҚАРШИ ЭМЛАШ - МУҲИМ ТАДБИР

Туманимизда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда олиб борилмоқда. Уй шароитида тиббий кузатувга чиқарилган шахсларни бирламчи тиббий-санитария муассасалари (ОП, ОШП, КТМП) томонидан уй шароитида икки ҳафта яъни 14 кун давомида кузатувга олиш, кунлик тана ҳароратини ўлчаш, сурункали касалликлар билан касалланган беморларни белгиланган тартибда диспансер назоратига олиш ва  соғломлаштириш ишларини амалга ошириш, санитария-гигиена қоидалари (қўлни тез-тез ювиш, уйдан ташқарига чиқмаслик, уй хоналарини вақти-вақти билан шамоллатиб туриш ва тозалаш)га риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда ва уй шароитида даволанаётган беморлар назорати учун онлайн патронаж хизмати йўлга қўйилган.
2021 йилнинг 2 август куни қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонун хужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан карантинли ва хавфли юқумли касалликлар тарқалиши шароитида аҳолини профилактик эмлаш тартиби белгиланди. 
Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнларини жадаллаштириш масаласи муҳо- кама қилинди. 
Касалликни юқтирмаслик, енгил кўринишда ўтказишга кўмаклашиш мақсадида фуқароларни эмлаш ишлари туманимизда ҳам кучайтириб юборилди. Туманда 23 та эмлаш пункти ташкил этилган, барча ташкилот, корхона ва муассасаларда СЭО ва ЖС бўлими ходимлари томонидан аҳоли орасида тушунтириш тарғибот ишлари ўтказилмоқда.
Бугунги кунда туманимиз аҳолисини касалликдан ҳимоялаш учун давлатимиз томонидан яратиб берилаётган ушбу имкониятдан унумли фойдаланиш зарурлигини ва эмланиш учун туманимизда барча шарт-шароитлар йўлга қўйилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур.
Aзиз тумандошлар, "COVID-19"га қарши вакцина олинг ва ўз саломатлигингизни асранг.
Муҳиддин Шарипов, 
туман СЭО маркази жамоатчилик билан ишлаш бўлими мудири.