Қуйидаги маҳсулотлардан парҳез қилинг

Спиртли ичимликлар: Жигарни емиради. Мия фаолиятига путур етказиб, ўйлаш қобилияти ва заковатни заифлаштиради.
Фаст-фут: Миянинг кимёвий таркибини ўзгартиради. Бу ҳам депрессия ва безовталикка йўл очади. Ўрганиш сустлиги, мотивация етишмовчилиги ва хотира заифлигига сабаб бўлади.
Қовурилган егуликлар: Қовурилган егуликлар таркибида кимёвий моддалар, зарарли ёғ моддалари, сунъий таъм берувчилар ва консервантлар бўлади. Булар мия қон томирларига ва асаб йўлларига жиддий зарар етказади.
Тузли таомлар: Юрак ва мияга зарарли ва зеҳнни сусайтиради.
Дон маҳсулотлари: аксарияти мия функциясига зиён етказади. Кепак аралаш бўлганлари фойдалидир.
Қайта ишланган оқсиллар: Булар мушак шиширувчилардир. Гўшт оқсил манбаидир. Лекин сосиска, колбаса, суджук каби қайта ишланган маҳсулотлар зарарлидир. Асаб тизимини ишдан чиқаради.
Сунъий таъм берувчи қўшимчалар: Шакар ўрнига қўшиладиган таъм кучайтирувчилар ғоят зарарлидир. Мияга путур етказади ва зеҳний бузуқликларга йўл очади.
Никотин: Никотиннинг зарарларини санаб бўлмайди. Аввало бошни қон билан таъминлашга тўсиқ бўлади. Бу эса миянинг тобора ўлишига, инсультга сабаб бўлади.
Мавзуга оид:

КОМСТОК ҚУРТИ - ХАВФЛИ ЗАРАРКУНАНДА
- 29 окт, 10:58

БИОМАҲСУЛОТ ВА УНИНГ СИФАТИ
- 09 июл, 11:34

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Саломатлик
- 21 янв, 14:51