ҚУВВАТБАХШ АРАБ ХУРМОСИ

Араб хурмосини мева, яъни қуруқ мева десак ҳам бўлади. Ушбу мева одам организми учун жудаям зарур шифобахш хусусиятларга эга. Унинг таркибида:
100 гр - 282 килокалорияга тенг
На - 2 мл гр,
Cа - 656млгр,
C - 75 грамм,
Фе - 1 грамм,
Мг - 43  грамм,
Ёғ - 0.4 грамм,
Шакар - 63 грамм,
Оқсил - 2.5 грамм,
Витамин Б6 - 0.2 грамм.
Бундан ташқари витамин C таркибида энг кўп ҳисобланади.
Ушбу меванинг таркибидаги элементларни ҳисобга олган ҳолда рўзайи рамазон ойида истеъмол қилиш тавсия этилади. Ушбу мева организмда тез ҳазм бўлиш хусусиятига эга.
Араб хурмоси, яъни Финики инсон организмида юрак, буйрак, жигар каби аъзоларнинг ҳужайралараро ҳужайралар деворларини мустаҳкамлайди. Кислоталилик деган ишқорий муҳитни, ошқозонни  ёки бутун танани ҳатто қонни ҳужайралараро суюқлиги балансини мувозанатда ушлаб туради. Бундан ташқари, унда гемоглобинни кўпайтириб бериш учун гемоглобин ҳосил қилувчи хомашё бор. Биз биламизки, гемоглобин бутун танадаги кислородни ҳужайраларга етказиб беради. Айни қонни кўпайтириш истагида бўлганлар ушбу мевани истеъмол қилишларини тавсия этамиз. Бундан ташқари, гипертония билан оғриган беморларимизга ҳам ёрдам беради. Қон босимини яхшилаб қоннинг ивувчанлигини яхшилаганлиги сабабли қон босимини нормал ҳолатга келтиради. Қон айланишининг яхшиланиши натижасида иммун ҳужайраларни бутун танада фаоллик билан айланишини таъминлаб беради. Ичак микрофлорасида ортиқча бактерияларни чиқариб, керакли бактериялар сақланиб қолишида ёрдам беради.
Демак, араб хурмоси ичак фаолиятини ҳам яхшилайди. Ўпка ва нафас йўлларини тозалашда,  балғамларни кўчиришда ҳамда ўпкада ҳаво айланишини яхшилаб беради. Бундан ташқари, ошқозон ости бези фаоллигини яхшилаб бериш ва бунинг натижасида қандли диабет билан оғриган беморларимиз бу мевани истеъмол қила олишидан дарак беради. Рак ҳужайралари ҳосил бўлган пайтда иммун  ҳужайралари уларни топиб  жонсизлантиради. Бунинг натижасида рак ҳужайралари эрта организмни тарк этади. Рак ҳужайраларини олдини олишда араб хурмосини истеъмол қилиш айни муддао ҳисобланади. 
Ибн Сино бобомиз айтганларидек, араб хурмоси юз, асаб толаларини касалликларидан даволанишда икки хисса куч беради. Ҳолсизликни йўқотиб организмга қувват бахш этади. 
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, араб хурмоси, яъни финикини истеъмол қилишни ҳаммага тавсия этамиз. 

Зилола Қосимова,

38-мактаб биология  фани ўқитувчиси.