Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам қанча муддатга тайинланади ҳамда миқдори қанча?

Бугунги кунда кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланиши хамда тўланиши тўғрисида қуйидагиларни маълум қилмоқчимиз.
Болалар нафақаси 18 ёшгача болалар учун 12 ойгача тўланади.
Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори қуйидагича:
* 3 ёшдан 18 ёшгача 1 нафар фарзанд учун - 250 минг сўм;
* 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун - 325 минг сўм;
* оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча - 150 минг сўм;
* оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун - 100 минг сўмдан.
Ёлғиз фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга ойлик 380 минг сўмдан 6 ой муддатга моддий ёрдам тайинланади.
Ориф Ҳошимов,
Пенсия жамғармаси туман
бўлими бошлиғи ўринбосари.
Мавзуга оид: