БИР ОЛАМ ТААССУРОТ ОЛДИК


Шунингдек, давра суҳбати мобайнида ижодкор талабаларнинг шеърлари, қўшиқлари бу тадбирга янада файз берди. Бу жараённи юртимиз меҳмонлари ҳам ҳайрат билан кузатиб, иқтидорли талаба дўстларимизнинг фаоллигини албатта эътироф этишди. Мен ҳам мазкур тадбирдан илҳомланиб кетибман шекилли, шундоқ ўрнимдан туриб самарқандлик таниқли шоира, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Хосият Бобомуродова қаламига мансуб "Ватан" шеъридан намуна ўқидим.
Умуман айтганда, барча талабалар бу тадбирда катта қизиқиш билан иштирок этдик ва бундан олам-олам таассуротлар олдик. Энг муҳими эса ўзимизнинг тафаккур оламимизни янгидан-янги қизиқарли маълумотлар билан тўлдирдик. Ўйлайманки, шу каби тадбирлар кўп ташкил қилинса, биз талабаларга ҳар жиҳатдан фойдалироқ бўлади, деган фикрдаман.
С. Ибрагимов
Ўзбекистон журналистика ва оммовий коммуникатсиялар университети талабаси .
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Тадбирлар
- 27 ноя, 11:51