Мактабда ёшлар етакчиси керак(ми)?

Ўтган асрнинг бошларида яшаган буюк жадидларимиз - Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Мунавварқори Абдурашидов, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ва бошқа милллат фидойилари илм-фан ривожланишида халқ таълимининг ўрни беқиёс эканлигини ўзларининг асарларида алоҳида тилга олишган. Айниқса, миллат фарзандларини саводли қилишда муалллимларнинг ўрни беқиёс эканлигини кўп бор таъкидлашган. Уларнинг асарлари ёзилганига бир асрдан ошаётган бўлишига қарамасдан ҳозир ҳам аҳамиятини йўқотган эмас. Чунки ўқитувчи бу фарзандларимизга билим берувчи, ҳарф ўргатувчи оқ ва қорани фарқига боришни ўргатадиган инсондир.
Президентимиз томонидан ўқитувчиларнинг ойлик маошларини камида 1000 долларга етказиш ҳақида таклифлар бўляпти. Албатта шарафли ва машаққатли касб эгалари бўлган ўқитувчиларни қанча эъзозласак оз. Энг муҳими, ўқитувчини обрўсини ошириш билан биргаликда уларга уй-жой олишда ёки бўлмаса соғлигини тиклашда имтиёзлар яратилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки бугунги фан-техника тараққиёти ривожланиб бораётган бир пайтда ҳар ким ҳам ўқитувчилик касбини танлайвермайди. Буни унутишга асло ҳаққимиз йўқ.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Қарорлар
- 23 ноя, 15:07