Бўлажак ватан ҳимоячилар

ТИНЧЛИГИМИЗ ИШОНЧЛИ ҚЎЛЛАРДА

Ватан ҳимоячилари - кимгадир ака, кимгадир ука, ким учундир фарзанд бўлса, ким учундир ота ва яна кимларгадир қадрли умр йўлдоши. Ким бўлишидан қатъий назар улар барчамиз учун мусаффо осмонимиз, осойишталигимиз посбонларидир. Ватанимиз сарҳадларида тунни тун, кунни кун демасдан бизнинг осойишталигимизни таъминлаётган, қолаверса, она Ватанимиз олдидаги йигитлик бурчини аъло даражада адо этишмоқда. Ана шундай мард, жасур ўғлонларимиз бор экан, уларнинг Ватан олдидаги олий хизмати биз ёш авлод учун ибратли намуна бўлмоғи, биз ҳам бунинг учун тинимсиз ўқиб-ўрганмоғимиз лозим.

Дарҳақиқат, биз Ватан ҳимоячилари деганда, юрганида қадамидан ўт чақнайдиган, суянганингда тоғдек туриб таянч бўла оладиган ва албатта она Ватан тинчлигини ҳимоя қилишни ўзининг фахри, ғурури деб биладиган Темурбекнинг авлодлари кўз олдимизга келади. Шуни ҳам фахр ва ифтихор билан айтиш керакки, бугунги кунда Темурбеклар билан бир сафда Тўмарис зурриёдлари ҳам ўзларининг ҳарбий ватанпарварлик бурчларини адо этишмоқда. Биз уларнинг барчасини Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этиб, эзгу мақсад йўлидаги ишларига ривож тилаб қоламиз.

 Кўҳинур ИСОМИДДИНОВА,

  31-мактаб ўқувчиси.


Мавзуга оид: