Маданият ва ҳаёт
ТУМАНИМИЗГА ТАШРИФ
БУЮРДИ
Жорий йилнинг 19 апрель куни Маданият вазири Озодбек Назарбеков туманимизга ташриф буюриб, маданият соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида О.Назарбеков туман маданият бўлими ходимлари билан суҳбатда бўлиб, аҳолига маданий хизмат кўрсатиш самарадорлигини янада ошириш зарурлиги ҳамда тадбирларда пуллик хизмат кўрсатилишини ташкил қилиш борасида ўз таклифларини билдирди.
Вазир туман истироҳат боғида тадбиркор Бобур Обидов томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда туман тарихи музейи фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, аҳолининг маданий ҳордиқ олишлари учун яратилаётган қулайликлардан мамнун бўлди. Шунингдек, маданият вазири томонидан туманимиз маданият ходимларига очиқ майдонларда карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ойига икки маротаба концерт дастурларини ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Маданият ва истироҳат боғи
- 06 фев, 22:46

Тадбиркорлар хизматида
- 05 фев, 11:30