АҲОЛИ МАМНУН БЎЛИШДИ

АҲОЛИ МАМНУН БЎЛИШДИ
Йўллар равон бўлса ўша ерда истиқомат қиладиган аҳолига албатта қулайлик яратади. Туманимизда ҳам бу борада амалий ишлар олиб борилмоқда. Яқинда "Ўзбекистон" ва "З.М.Бобур" маҳаллаларини боғловчи маҳаллий аҳамиятдаги 4Н518 "М37-авто йўли" "Мўллақўрғон-Човка" автомобиль йўлининг 1,3 км узунликда жорий таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилди. Туман ҳокимлиги ҳамда туман йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси томонидан мазкур йўлга асфальт ётқизилиб, белгиланган талаблар асосида обод кўчага айлантирилди. Шунингдек, бу кўчанинг аҳамияти шундаки, қўшни Пайариқ ва Иштихон туманларига ҳам олиб чиқади.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, анча йиллардан бери аҳолининг эътирозига сабаб бўлган мазкур йўлни таъмирлаш ҳақида "Оқдарё овози" газетасининг бир неча сонларида "Йўлга ким эътибор беради?", "Йўлга эътибор керак" рукнлари остида танқидий мақолалар ҳам чоп этилган эди.
Бир сўз билан айтганда чирой очган кўча қишлоқ аҳлини бениҳоя хурсанд этди.
Ўз мухбиримиз.

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Тарихга бир назар
- 21 янв, 14:22