Оқдарё туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бошлиғи иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

13-апрел куни туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. Унда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бошлиғи Жамшид Жуманов иштирок этиб, 2023 йилда доимий, мавсумий ва вақтинчалик иш ўринларини яратиш бўйича белгиланган режалар ва амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берди.

Хусусан, Туманда яшовчи жами аҳоли сони 165 минг 994 кишини ташкил қилиб, меҳнат ресурслари (жами ишчи кучи) 86,9 минг кишини ташкил қилади. Иқтисодий фаол аҳоли сони 70,8 минг киши, иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли сони 17,6 минг киши, халқ хўжалигининг турли соҳаларида банд бўлган аҳоли 64,0 минг киши, ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан банд бўлмаган аҳоли 5,7 минг киши бўлиб,  2023 йил 1 апрел ҳолатига туман бўйича ишсизлик даражаси 8,6 % ни ташкил этган.

Марказда ҳар ойда расмий сайт mehnat.uz “Миллий вакансиялар” электрон базасида шакллантириш учун тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалардан тақдим этилган маълумотга асосан 2023 йил 1 апрель ҳолатига 512 та бўш иш ўринлари мавжуд.

        “Аҳолини иш билан таъминлаш” Ҳудудий дастурини бажарилиши.

2023 йилда дастур бўйича январ-март 259 нафар ишсиз фуқаролар Марказга бандлик хизматидан фойдаланиш юзасидан мурожаатлар қилиши режалаштирилган бўлиб, 2023 йил 1 арпел  ҳолатига 2,5  ойда 266 нафар фуқаролар мурожаат қилган. Амалда жорий йилнинг 1 апрел  ҳолатига режага нисбатан 7 та кўп ёки 102,7 фоизга бажарилган. Шундан 190 нафари хотин-қизлар 100 нафари ёшларни ташкил этади.

Марказнинг “Фуқароларни ишсиз деб эътироф этиш” комиссияси томонидан                     январ-март ойида “Аҳоли бандлиги тўғрисида” ги Қонуннинг 44-моддасига кўра 73 нафар фуқаролар ишсиз деб эътироф этилган ва ишсизлик нафақалари тўлаб берилган.

“Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, қайта таёрлаш, малакасини ошириш” ҳудудий дастурини бажарилиши.

Касб-ҳунарга ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни ўқитиш йуналиши бўйича 2023 йилда дастур режаси 504 тани ташкил этиб, январ-март ойига 141 нафарни ташкил этган, амалда 152 нафар иш қидирувчи фуқаролар мурожаат қилиб бандлик хизматидан фойдаланган, прогноз дастур кўрсатгичи режага нисбатан 10 та кўп ёки 107 фоизга ортиғи билан бажарилди. Шундан 83 нафари 18-30 ёшгача бўлганлар, 76 нафари хотин-қизларни ташкил этган.

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини бандлиги тўғрисида”ги Қонунининг 44, 62, 69, 71, 73 моддаларига асосан-касб-ҳунарга ўргатиш, қайта тайёрлаш, малакасини оширишга, шундан:

21 нафари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сонли қарорига мувофиқ Самарқанд шаҳридаги “ишга марҳамат” мономарказига ошпазлик, сартарошлик, компьютер саводхонлиги, замонавий пардалар тикувчилиги, сантехника иши ва бошқа қурилиш йўналишларига юборилган,

42 нафари Оқдарё туманидаги касб-ҳунарга ўқитиш масканларида тикувчилик йўналишига жалб этилди .

2023 йилнинг 1 апрел холатига мурожаат қилган иш қидирувчи сифатида рўйхатдан ўтган 173 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган, шундан хотин-қизлар 135 нафар, ёшлар 32 нафарни ташкил қилган. Дастур бўйича йиллик режа 65 нафар бўлиб, январ-март ойларида 173 нафар фуқаролар жалб этилган. Дастур кўрсатгичи режага нисбатан 266,1 фоизга бажарилган.

Туман худудида жойлашган, ишлаётган ишчи ва ходимларининг ўртача сони               20 нафардан ортиқ бўлган корхона, ташкилот, хўжалик ва муассасаларда 2022 йил  ижтимоий ҳимояга мухтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун энг кам иш жойлари миқдорини белгилаш мақсадида 248 та квота иш ўринлари ажратилган бўлиб,               1 апрел  холатига 3 ойлик режа 71 нафарни ташкил қилган. 2023 йилни 1 апрел  холатига 69 нафар ишга жойлашишга мухтож фуқаролар квота иш ўринларига ишга жойлаштирилган, квота иш ўринларидан фойдаланиш 8 тага кўп ёки 97,20 фоизни ташкил этади. Ишга жойлаштирилганлардан, 29 нафари хотин-қизларни, 40 нафари ёшларни ташкил этган.

Туманда 2023 йилда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда 4 маротаба «Бўш иш ўринлари» ярмаркалари ўтказилган бўлиб, 85 нафар ишсиз фуқароларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилиб, бандлиги таъминланган, шундан 19 нафари ёшларни, 36 нафари хотин-қизларни ташкил қилди. 

Тадбирларда ҳамкор ташкилотлар томонидан тегишлилиги юзасидан 95 нафар, шундан 39 нафар ёшларга, 66 нафар хотин-қизларга меҳнат муносабатларига оид, тадбиркорликка жалб қилиш ва имтиёзли кредитлар ажратилиши юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилган. 

Тадбир давомида ОАВ вакиллари соҳа юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.


Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати