ОҒУФУРУШЛАР ҚЎЛГА ТУШДИ

Судланувчи Самаров Олимжон келгусида кўпайтириш мақсадини кўзлаб, Каттақўрғон тумани, кириш каналининг ёқасига 1 туп "каннабис" гиёҳвандлик ўсимликларини қонунга хилоф равишда экиб, етиштириб келган. У "каннабис" гиёҳвандлик ўсимлиги ҳосилини йиғиштириб олиб, келгусида ўтқазиш мақсадини кўзлаб, дала майдонида қуритганлиги 2022 йил 30 сентябрь куни соат 20:00 лар чамасида Самарқанд вилоят ИИБ ЖҚБ ва Оқдарё тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан туманнинг "Янгиқўрғон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланган.
Бундан ташқари, судланувчи О.Самаров ўзининг жиноий шериги судланувчи Бўриев Тошпўлат билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан тил бириктиради. Ўз навбатида у билан биргаликда гиёҳвандлик моддаларини сотишни олдиндан режалаштириб, харидорларнинг ишончли эканлигини ва улар билан олди-бердини ўзи амалга оширишлигини айтади. Осон йўл билан пул топиш мақсадида унинг яшаш уйида тадбир иштирокчиси бўлган "Рустам" исмли шахсга сотишга келишилган "марихуана" гиёҳвандлик моддасидан оғирлиги 2,57 грамм истеъмол қилиб кўриш ва сифатига баҳо беришлик учун намуна тақдим қилиб, гиёҳвандлик воситаларини сотган вақтида 2022 йил 30 сентябрь куни соат 20:00 лар чамасида Самарқанд вилоят ИИБ ЖҚБ ва Оқдарё тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан туманнинг "Янгиқўрғон" маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида,  ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Суд ҳукмига кўра судланувчи Самаров Олимжонга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддаларига асосан, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан ўташлик учун узил-кесил 8 йил 6 ой муддатга, судланувчи Бўриев Тошпўлатга эса Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми билан, Ўзбекистон Республикаси ЖК 57-моддасини қўллаб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси та-йинланди.

А.ВаХабов,

туман прокурори, адлия маслаҳатчиси.