ТОЛИБ ОЛТИБОЕВ

Шафқатсиз ўлим устоз педагог, садоқатли дўст ва меҳрибон ота Толиб Олтибоевни орамиздан олиб кетди. 

Толиб Олтибоев 1960 йилнинг 5 октябрь куни туманимизнинг Примкент маҳалласида таваллуд топди. 1977-1982 йилларда Самарқанд давлат университетининг рус-филологияси факультетида таълим олди. 1982-1984 йилларда ҳарбий хизматда бўлди. 1984-1992 йилларда 45-умумтаълим мактабида рус тили фани ўқитувчиси, ҳарбий раҳбар, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари вазифаларида самарали фаолият кўрсатди. 1992-2002 йилларда тумандаги мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва сақлаш корхонасида таъминотчи, тарозибон, омбор мудири ва бўлим бошлиғи вазифаларида меҳнат қилди. 2002-2010 йилларда Оқдарё педагогика коллежида маъмурий хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари, 2010-2018 йилларда Оқдарё мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари сингари масъулиятли ишларда фаолият кўрсатди. 2018-2020 йилларда туман халқ таълими бўлимида методист сифатида меҳнат қилди. Қаерда ишламасин, ўзининг ташкилотчилиги, ўз вазифасига масъулият билан ёндошганлиги ва одоб-ахлоқи билан жамоа ўртасида ҳурмат-эътибор қозонди. Ўзига берилган ҳар бир топшириқни аъло даражада бажариб бошқаларга намуна бўлди. Уч нафар фарзандини она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаб эл корига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялади. Айни пайтда улар турли соҳаларда халқимизга хизмат қилишмоқда. 

Устоз педагог, садоқатли дўст ва меҳрибон ота Толиб Олтибоевнинг хотираси оқдарёликларнинг қалбида мангу яшайди.


     Туман "Нуронийлар" Кенгаши ва

     "Оқдарё овози" газетаси таҳририяти.