ҒАЛАБА МУБОРАК, АЗИЗ ҒАЛЛАКОРЛАР!

Жорий йилнинг 28 июнь куни туманимиз ғаллакорлари давлатга дон сотиш шартномавий режасини ортиғи билан бажарди.

Туманимиздаги 335 та ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари давлатга дон сотиш шартномавий режасини ортиғи билан бажаришди. 

Жорий йил бошидан сув тақчиллиги, табиат инжиқликлари ва ноқулай табиий иқлим бўлишига қарамасдан ғаллакор фермерлар самарали меҳнат қилдилар. 2023 йил ҳосили учун экилган 9610 гектар ғалла майдонларидан самарали ва машаққатли меҳнат натижасида ҳар бир гектар ғалла майдонларидан 60-70 центнердан ҳосилдорликка эришилди. Қарийб 25 минг тонналик ғалла хирмонини бунёд этишган туманимиз ғаллакорлари зиммасидаги режа кўрсаткичини 105 фоиздан ошириб бажаришга муваффақ бўлишди.   

Туманимиздаги илғор фермерларимиздан "Пичоқчи Кластер", "Гулистон Раҳмат баракаси", "Чоршанба бахт сардори", "Отабек замин ҳосили", "Ҳамдам Шерзод даласи", "Ашуров Жамшид ҳосили", Нурафшон Азиз даласи", "Жавоҳир Сардорбек далалари", "Ўн тол", "Бобур Ҳамидов боғлари", "Оқдарё Бўтанош тарраққиёти" ва "Абу Шер Фарҳод" каби фермер хўжаликлари ушбу улкан хирмонни бунёд этишда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Туманимиз хирмонига ўзларининг муносиб улушларини қўшган барча ғаллакорларимизни ушбу улкан ютуқ билан муборакбод этамиз.
​​​​
Мавзуга оид: