Оқдарё ижодкорлари ЎЗБЕГИМ ҲАРБИЙЛАРИ

ЎЗБЕГИМ ҲАРБИЙЛАРИ
Зобитларим, бийларим,
Сиз-ла обод уйларим.
Ўзбегим, ҳарбийларим,
Сизга шеъру куйларим.
Келсин, аёз, қаҳратон,
Юртда тинмас тўйларим.
Ватан мадҳи ўйларим,
Чегарада бийларим.
Байрамингиз муборак,
Метин, қалқон бийларим.
Кўз тегмасин юртимга,
Посбони ҳарбийларим.
Шерюрак аскарлар, байрам муборак!
Ишонаман, ишонаман аскарларга,
Юртимни, боламни асрашингизга.
Дунё кўзи сизда яшашингизда,
Мардона қадамлар ташлашингизда.
Байроқдаги хумо гўё оқ чорлоқ,
Кўтаринг сафларда сафдан баландроқ.
Онага ўғилсиз, Ватанга фарзанд,
Душманга тўсиқсиз, гўё тоғ монанд.
Осойиш ва тинчлик истар ҳар юрак,
Шерюрак аскарлар, байрам муборак!
ЯНГИ ЙИЛ ТИЛАГИ
Кириб келдинг, Янги йил,
Қудрат-у кучга мойил.
Юртимга келган бўлсанг,
Бизларни қолдир қойил.
Тинчлик бергин йил бўйи,
Бахтимиз тўкин қилгин.
Тарк этсин “ЭКО” ўйи,
Сув-газни текин бергин.
Ёп осмоннинг тешигин,
Ўтмасин магнит бўрон.
Бир тўйиб нафас олсин,
Ҳузур қилиб ҳар инсон.
Балиқ бўлиб сузиб кирдинг,
Бағримизда наҳанг бўл.
Баракали йил бўлгин-у,
Қўшиғимга оҳанг бўл.
ТЎРТЛИКЛАР
Ари умри болга тўкиндир,
Ширин ҳаёт унга тайиндир.
Умр бўйи тинмас меҳнатда,
Ўғрилар ичида яшаш қийиндир.
***
У фаришта, у жуда гўзал,
Ҳайрат ҳайрон ёқа ушлайди.
Аммо, такаббурлик шунчаки,
Вужудида аёз қишлайди.
***
У безбет танкка ўхшар,
Совуқ, эирҳли бир темир.
У безбет банкка ўхшар,
Сўдхўр – гўё ғаминг ер.
***
Ичамиз оқ ажални,
Хурсанд бўлиб шу дамдан.
Кун келиб шакарни ҳам,
Олсак керак одамдан.
***
Дўстим, ростгўй ростини,
Ёзишдан қизиб кетди.
Аммо ростдан дўстларим,
Жудаям озиб кетди.
***
Боғбон аямайди токнинг шохини,
Қирқар, эшитмасдан оҳини.
Боғбонлар ичида қаҳрлиси оз,
Қайчидамас, қалбда меҳрли овоз.
***
Қовжиради кечаги ўтлоқ,
Умрим ундан эмас яхшироқ.
Орзуларим бўлса ҳам порлоқ,
Табиатнинг иши муҳимроқ.
Азим МУҲАММАДИЕВ,
Лойиш шаҳарчаси.

Шеърият саҳифаси
- 22 мар, 01:51

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Навоийни ўрганамиз
- 19 фев, 14:44