Турмуш чорраҳаларида А Р М О Н

  (Ҳаётий ҳикоя)       
Қишлоғимизда бир деҳқон оила яшар эди. Кўп фарзандли оила деҳқончилик билан шуғулланар, ипак қурти боқар эди. Қишлоқда бўлиб ўтадиган байрам ва тадбирларда отахон чой қайнатади. Онахон эса ширин ошлар пиширади, кели тугиб гўжа пиширарди, катта-ю  кичик ҳамма мазза қилиб ичар эди. Онахонни Орзумурод исмли ўғли ёшлигида касал бўлиб вафот этган. Боласини қарата олмаганман, йўқчиликдан, деб армон қилиб юрар эди...
Тақдирми, қисматми буни Оллоҳ билади. Ўша йили ипак қуртини кўпроқ олдилар: "Фотима, Зуҳро  қизларимни узатаман, худо хоҳласа тўй қиламиз", - деб. Ўғли Элбек 18 ёшда, қуртга барг олиб келиш учун  кетди. Ёмғир ёғиб турибди. Кеч бўлди ҳамки, бола қайтиб келмади. Она беором, бетоқат бўлиб кўчага чиқиб ёмон хабар эшитди ва  югуриб бориб қонига беланиб ётган боласини қучоқлади. Машина уриб кетибди. Онасини қўлида жон берди. Она дод-фарёд  қилиб, чидаёлмай  ўз уйини ташлаб далага чайла қилиб чиқиб кетди. Қолган болаларини умрини Оллоҳдан сўраб ғамгин яшар эди. Ким билан суҳбат қилса: "Мени боламни,  Турғунимни дуо қилинг, умри узоқ бўлсин",  дер эди. Турғунни кўчага чиқармади, авайлаб ўстирди. Ҳавас билан уйлантирди. Икки невара кўрди. Лекин хурсандчилиги узоққа бормади. Келинини баданида аллергияси бор экан, ҳамма жойини яра босиб кетди. Хуллас, ажрашишди. Ўғлини иккинчи марта яна уйлантирди. Турғунни бирин-кетин олти қиз фарзанд билан Оллоҳ сийлади. Онахон йиғлаб Оллоҳдан  ўғил фарзанд сўради, Оллоҳ берди, унга  Умиджон деб исм қўйишди. 
Қизлар бирин-кетин катта бўлишди. Ота-она ҳеч қаерда ишламайди. Қизларни бир йилда тўрттасини узатишди.  Яна совчилар келиб турибди. Қиз чиқариш учун онаси юз миллион кредит олди. Лекин тўлай олишмади. 2 нафар қизи чақалоқ қилган. Уларни "чилла очди" қилиб чақириш керак. Кейинги қизни келин қилиб чақириш керак,  эр-хотин эса  ҳайрон...
Аёл кичкина қизини мактабдан олиб кунлик ишга кетди. Турғун ўғли Умиджон билан уйда қолишди. Шу куни мажбурий ижродан кредитни сўраб келишди ва дўқ-пўписа қилиб кетишди. Бир томондан қизлари телефон қилдилар: "Қачон бизни уйга чақирасиз", деб. Мактабдан ўқитувчилар ҳам қизини мактабга бормагани учун  сўраб келдилар. Турғун ҳамма нарсадан чарчаб кетди, нима қилишни билмасдан ўз жонига қасд қилди. Умиджон отасини жасадини қучоқлаб йиғлаб қолди...
Мунаввара САИДМУРОДОВА.