ШАРОФ РАШИДОВ ТАШРИФ БУЮРГАНДИ

Халқимизнинг ардоқли фарзанди, ўзининг насрий асарлари билан ўзбек адабиётига муносиб ҳисса қўшган, атоқли давлат арбоби Шароф Рашидов Республикамиз раҳбари бўлган пайтларда тез-тез Оқдарёга ташриф буюриб турарди. Чунки бу ерда у киши учун азиз бўлган Меҳнат Қаҳрамонлари - Туман Саидова ва Мажид Муродовлар истиқомат қилишарди. Ҳар ташриф буюрган чоғида Республика раҳбари улар билан доимо мулоқотда бўлиб, амалга ошираётган ишлари ҳақида батафсил суҳбатлашарди. Айниқса, Туман Саидовани ғоят эъзозлар, опа дея у кишига мурожаат қиларди. 

Марҳум сураткашимиз Абдураззоқ Эгамқулов томонидан олинган юқоридаги суратда Шароф Рашидов туманда вилоят раҳбарлари билан собиқ Мирзо Улуғбек номли жамоа хўжалигига келган пайти акс эттирилган.

   Сурат 1980 йилнинг баҳорида олинган.