“Оқдарё овози”га жавоб берадилар РАСМИЙ МУНОСАБАТ

“Оқдарё овози” газетасининг 2024 йил 6 июн, №15-сонида “Лойишдаги тартибсизликларни ким назорат қилади?” сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинган эди. Шу муносабат билан Оқдарё деҳқон бозори МЧЖ раиси Н. Ҳасановдан жавоб хати олинди. Унда шундай дейилади: “Мақолада кўрсатилган камчиликларда деҳқон бозорига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қиламиз. Чунки тартибсизликлар деҳқон бозори ҳудудидан ташқаридаги кўча савдосига ва Самарқанд шаҳрига қатнайдиган ҳудудда юз бермоқда. Деҳқон бозори ичидан 200 та автомобиль сиғимига эга автотураргоҳ қурилганлигини алоҳида айтишимиз керак. Лекин бу автотураргоҳга шахсий автомашина эгалари келишмаяпти. Шунингдек, бозор ичкарисидаги бўш трассаларимиз деҳқон ва тадбиркорларга бу ерга келиб ўз маҳсулотларини сотишга рухсат берилади ва бунинг учун имкониятимиз бор”.