Пресс-тур Ҳудудларда ташкил этилган янги тадбиркорлик субъектлари ва янги иш ўринлари


- “Бобур текстель” МЧЖ ўз фаолиятини 2021 йилда давлат томонидан ажратилган 1млд. 200 млн. сўмлик субсидия асосида бошлаган эди. Корхона очилиши муносабати билан қишлоқдаги 20 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Айни пайтда корхонамизнинг 1 ойлик товар айланмаси 150 млн.сўмни ташкил этмоқда. Яқинда Бобур маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Дилшод Эргашевнинг ёрдами билан банк орқали 100 млн. сўмлик имтиёзли кредит олдик. Бундан мақсад корхонамизнинг иш самарадорлигини янада ошириш ва ишчи-хизматчиларимизга янги шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.
Корхонада фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар билан суҳбат жараёнида маълум бўлишича, ишчи-хизматчиларнинг ойлик маоши ўртача 1,5-3 млн.га тўғри келмоқда. Ишчилар корхона томонидан бепул иссиқ овқат билан таъминланаётир. Улар тайёрлаётган эркаклар ва болалар кийимлари Ургут саноат зонаси орқали тўғридан-тўғри Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа давлатларга экспорт қилинмоқда.
Пресс-тур иштирокчилари бўлган журналистлар тадбир давомида ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди.
Мавзуга оид:

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш доимий эътиборимизда
- 20 ноя, 14:07

ИНСОН МАНФААТЛАРИ ҲАР НАРСАДАН УСТУН
- 28 окт, 11:31

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш диққат-эътиборимизда
- 28 янв, 13:39

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00