ШУНДАЙ КАСБ ЭГАЛАРИ БОР

Эрта тонгданоқ ишга кетар экансиз, атроф-муҳитни инсонлар томонидан ташлаб кетилган турли хил чиқиндилардан тозалаётган, гулзорлар барпо этаётган, яратилган гулзорларни парваришлаётган касб эгаларига кўзингиз тушади. Уларнинг машаққатли меҳнатларини кўриб тасаннолар айтасан, оғир ва машаққатли меҳнати ортидан обод масканга айланган атроф-муҳитдан эса баҳри дилинг очилади. Дарҳақиқат, туман ободончилик бўлими ишчи-хизматчилари йилнинг ўн икки ойи давомида ҳам асло тиним билишмайди. Кўчаларимизнинг, маҳалла ва қишлоқларимизнинг, туманимизнинг тозалиги, ободончилиги ва гуллаб-яшнаши учун совуқни совуқ, иссиқни иссиқ демасдан йил давомида асло тиним билмасдан эртаю кеч меҳнат қилишади.
Шундай экан, азиз тумандошлар, сиз билан бизнинг асосий вазифамиз ўзимиз яшайдиган она диёримизни тоза-озода сақлаш, ўзимиз нафас олаётган она-табиатга меҳр-муҳаббат билан муносабатда бўлиш, қолаверса, ана шу фидойи инсонларнинг меҳнатини қадрлашдан иборатдир.
Г.ТИНИБЕКОВА.
Мавзуга оид:

Оқдарё соҳиллари ёрдамга муҳтож
- 24 фев, 09:57

МИЁНКОЛНИНГ СЎЛИМ МАСКАНИ
- 30 сен, 14:08

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00