МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ


18 июль куни Халқ депутатлари туман кенгашининг 107 сессияси бўлиб ўтди. Сессияга туман кенгашининг депутатлари, тегишли ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари таклиф этилдилар. Сессияда қуйидаги масалалар кўриб чиқилиб, муҳокама этилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 апрелдаги "Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-59-сонли Фармони ижроси юзасидан туманда меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокими Ш.Қудратовнинг ҳисоботи ҳақида;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-39-сонли қарорининг ижроси юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Ашуровнинг ҳисоботи тўғрисида;
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги ПФ-60-сонли Фармонини ижроси юзасидан туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган ишлар ва унинг натижалари тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Ашуровнинг ҳисоботи ҳақида; 
4. Халқ депутатлари туман Кенгаши қарорларининг бажарилиши ҳамда депутат сўровларига ўз вақтида жавоб бериш ҳолатлари юзасидан 2024 йил II чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири Д.Адилованинг ахбороти ҳақида; 
5. Туман ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ю.Ўроқованинг хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида; 
6. Туманда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлари тўғрисида туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази бошлиғи Б.Маркаевнинг ҳисоботи тўғрисида;
7. Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи М.Мусаевнинг туманда ёшлар муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш ҳамда бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисоботи;
8. Туман экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими томонидан туманда атроф-муҳитни ифлосланишини олдини олиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назоратни олиб бориш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида;
9. Туманда ичимлик суви таъминоти ва оқава сув тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида 2024 йил II чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳақида; 
10. 2024 йилнинг II чораги давомида туманда "Табиий газ таъминоти ва чекка ҳудудларга суюлтирилган газ етказиб бериш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати" тўғрисида;
11. Туман Электр таъминоти корхонаси томонидан 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан туман Электр таъминоти корхонаси бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида;
12. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, 2024 йил II чорак давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
13. 2024 йил II чорак давомида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи тўғрисида;
14. Ўзбекистон Республикаси "Бюджет кодекси"нинг 148-моддасига асосан туман маҳаллий бюджетининг харажатлар қисмига ўзгартириш киритиш тўғрисида.
Сессияда давомида муҳокама этилган масалалар юзасидан маърузачилар, депутатлар ва оммавий ахборот воситаларининг берган саволларига жавоб беришди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, туман электр тармоқлари, тумангаз корхонаси ва туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими раҳбарларига депутатлар томонидан саволлар ва эътирозлар бўлганлиги боис, улар мавжуд нуқсонларни тугатиш юзасидан маълум муддат лозимлигини таъкидладилар. 
Бир сўз билан айтганда, сессия олдинги сессияларга нисбатан қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди.
     Ўз мухбиримиз.